Фарғонанинг барча ҳудудларида қоидабузарликларни қайд этувчи фото ва видео мосламалар ишга тушади. 2022-2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури асосида Фарғона вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтган йилда 266 дона янги йўл белгилари ўрнатилиб, 2 минг 404 та яроқсиз ҳолга келган йўл белгилари алмаштирилди. Умумтаълим мактаблари олдида тезликни чекловчи 160 дона йўл белгилари, 156 та йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилди. 8,65 километр масофада аҳоли пунктларида йўлларни сунъий ёритиш тизимлари ўрнатилиб, 8 километр аҳоли пунктларида пиёдалар йўлаги, 9,4 километр масофада аҳоли пунктларида велосипед йўлаклари қурилди. Шунингдек, 5 километр масофада аҳоли пунктларидаги кесиб ўтиш белгиланмаган жойларда йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ҳаракатидан чекловчи воситалар (панжаралар) қурилиб, 8 километр қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи тўсиқ ва темир тўсиқлар ўрнатилди. Бундан ташқари, 1 та чорраҳани геометрик параметрларини ўзгартириш йўли билан уларнинг ўтказувчанлик қобилияти оширилиб, автомобиль йўллари ва кўчаларига қоидабузарликларни қайд этувчи 10 дона камералар ўрнатилган.  

“Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва техник ҳолатини таҳлил қилиш маркази” унитар корхонаси билан ҳамкорликда ягона электрон харита яратилиб, халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларидаги 344 дона йўл белгилари харитага киритилган. Вилоят ИИБ ЙҲҲБ махсус эксплуатация-монтаж бўлими томонидан 6 дона янги светофор объектлари ва 3 та янги пиёдалар светофори қурилиб, 10 та светофор объектлари реконструкция, 10 та пиёдалар светофори объектлари реконструкция қилинди. Туманлар марказига кириш жойларига қоидабузарликларни қайд этувчи 10 та фото ва видео мосламалари (камералар) ўрнатилиб, ушбу камераларга оптик толали алоқа тармоқлари тортилди.  

Фарғона шаҳридаги чорраҳаларга 22 та ҳамда туманлар марказларидаги чорраҳаларга эса 11 та қоидабузарликларни қайд этувчи фото ва видео мосламалари (камералар) ўрнатилиб, оптик толали алоқа тармоқлари тортилди.  

М.Сулаймонов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури амалда