Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида “Хатлов ишлари натижалари ва аниқланаётган ерга оид ҳуқуқбузарликлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда масъуллар томонидан ОАВ вакилларига жойларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуни ижроси 2028 йилнинг 1 январига қадар этиб белгиланган. Ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича қонунда назарда тутилган асосларда ва тартибда фақат ижара ҳуқуқи, ушбу ер участкаларида қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи эътироф этилади. 

Бунда ижара муддати якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун 99 йил, бошқа ер участкалари учун 49 йил этиб белгиланади. Мазкур қонун ижросининг дастлабки босқичи бу хатлов жараёнлари бўлиб, бу борадаги ишлар давом этмоқда. Хусусан, Тошкент вилоятида жами маҳаллар сони 1 минг 25 тани ташкил этиб, 2024-2025 йилларга 558 та маҳаллани хатловдан ўтказиш режалаштирилган ва бу жараён учун 200 дан ортиқ кадастр муҳандислари жалб қилинган. 

– Бугунгача 50 минг 803 та объект хатловдан ўтказилган, 18 минг 871 та объект “Эътироф” дастурига киритилган, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Жасур Аҳроров. – Энг кўп объект хатловдан ўтказилган ҳудудлар Тошкент, Қибрай, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳридир. 

Шунингдек, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорлари билан 44 нафар фуқаронинг якка тартибдаги уй-жойларига нисбатан эгалик ҳуқуқлари эътироф этилган. Улар Бекобод, Бўстонлиқ, Оҳангарон, Оққўрғон, Пискент, Чиноз ва Ўрта Чирчиқ туманларидадир. Жойларда бу борадаги ишлар давом этмоқда. 

Матбуот анжуманида жорий йил бошидан бери жами 1 минг 913 ҳолатда 78,6 гектарда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқлангани таъкидланди. Мутахассислар томонидан ҳуқуқбузар шахсларга ёзма кўрсатмалар берилган. Натижада 1 минг 87 та ҳолатда 21,4 гектар ер майдонидаги қонунбузарлик ҳолатлари жойининг ўзида бартараф этилди. Шу билан бирга, 1 минг 626 та ҳолатда ҳуқуқбузар шахсларга нисбатан 37 миллиард 52 миллион сўм маъмурий жарималар қўлланилган. 

Таҳлил натижалари жорий йилнинг 6 ойи давомида ҳуқуқбузарликлар сони ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ортганини кўрсатмоқда. Бу ҳолатларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган. 

Матбуот анжуманида журналистлар мавзу юзасидан мутахассисларга берган саволларга жавоб олди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хатловлар белгиланган тартибда давом этмоқда