Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлими бошлиқлари бемор болаларнинг даволанишига ҳисса қўшиш мақсадида Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида “Сен кучлисан” ижтимоий лойиҳаси доирасида бемор болалар ижоди намуналари асосида санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирда юз нафардан зиёд бемор болалар томонидан чизилган 800 дан ортиқ суратлар намойиш этилди. Шундан 15 та асар аукционга қўйилди.

– Оғир дард билан курашаётган болажонларга ва уларнинг яқинларига моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида қилинган бу ташаббусга ҳудудлардаги ёшлар вакиллари билан иштирок этдик, – дейди Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов. – Бемор болажонлар чизган суратларга боқиб, улар орасидан катта иқтидор эгалари етишиб чиқишига умид қилдим. Аукциондаги ўн иккита боланинг бармоқ излари туширилган сурати мени жуда қаттиқ таъсирлантирди. Ҳозирда уларнинг биттаси ҳаёт экан. Тилагим, бу болажонлар тезроқ соғайиб, ота-онасини қувонтирсин. Ёшлар вакиллари суратларни кўнгилли равишда сотиб олиб, болаларнинг даволанишига ҳисса қўшди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хаста кўнгилларни шод этиб