Халқимизда ҳашар деб номланган ажойиб анъана бор. Бу одат йиллар ўтсаки, ўз аҳамиятини йўқотмаган. Боиси ҳашарда халқимизнинг бирлиги, аҳиллиги намоён бўлади. Баҳор келиши билан, тўғрироғи, Наврўз байрами арафасида барча ҳудудларда умумхалқ ҳашарлари ташкил этилиб, ариқлар лойқадан тозаланади, дарахтларга шакл берилиб таги оқланади, янги дарахт кўчатлари экилади, қабристонлар обод қилинади, ҳудудлар чиқиндилардан тозаланади.

Жумладан, бугун Қашқадарё вилоятида ҳам "Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки" ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумҳалқ хайрия хашари ташкил этилди. Унда барча ташкилот ва идоралар ходимлари, кенг аҳоли вакиллари ва фаол ёшлар қалб амри билан иштирок этишди ва муносиб ҳисса қўшишди.  

[gallery-11055]

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими тақдим этган маълумотга кўра, (маълумотлар соат 12:00 гача бўлган ҳолатда) бугунги умумхалқ ҳашари давомида 443 минг 919 нафар киши қатнашган. Шундан 224 минг 446 нафарини ёшлар ташкил этади. Улар томонидан 614 гектар майдон ободонлаштирилиб 531 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди. 65 келометр ариқ ва лотоклар тозаланиб, 465 та қабристон ва 11 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. 50 минг 493 туп манзарали, 25 минг 362 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. 107 минг 401 дона гул кўчатлари ўтқазилди ва 112 минг 360 та дарахтга ишлов берилиб, таглари оқланди. Хашарга 203 та техника воситалари жалб қилинди.

Шунингдек, ҳашар давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатилди. Хусусан, 81 та оиланинг 3 092 метр квадрад уй-жойлари таъмирлаб берилди. Таъмирлаш учун жами 36 миллион 506 минг сўм маблағ сарфланган бўлса, шундан 27 миллион 590 минг сўми “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан. 132 та оилага моддий ёрдам берилди, шундан 45 нафари ногирон ва ёлғиз кексалар бўлиб жами 45 миллион 475 минг сўм шундан “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 42 миллион 160 минг сўм маблағ сарфланди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА. Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳашар - элга ярашар