Ҳашар асрлар давомида аждодлардан қолган, ҳозиргача қадри йўқолмаган энг эзгу анъаналардан бири ҳисобланади.

Юртимизда ҳар йили уюшган ҳолда ўтказиладиган умумхалқ ҳашарида катта-кичик, ёш-қарини бирдек меҳнат қилаётганини кўриб, ҳақиқий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни ҳис қилиш мумкин.

Бугун эрта тонгдан ҳашар бошланди. Кўча ва хиёбонлар, аҳоли турар жойлари ободонлаштирилиб, дарахтлар оқланиб, ариқ ва лотоклар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Пойтахтимизнинг Бектемир туманида жойлашган "Мажнунтол" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам ҳашарни уюшқоқлик билан ўтказмоқда. Мазкур маҳаллада 7 минг 432 нафар аҳоли яшайди. Бугунги ҳашарда эса 600 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди.

— Ҳашар – ота-боболаримиздан қолган яхши одат. Шу боис, мен меҳнатга қўшилган ҳар бир томчи терни келажак авлод учун қоладиган мерос деб биламан. Чунки, ким юртини яхши кўрса, белини букиб меҳнат қилади, — дейди маҳалла раиси Дилдор Мустафоқулова. — Бир дарахт экилса, эртага болалар соясида ўйнайди, бир ариқ тозаланса, бутун маҳалла сувдан баҳраманд бўлади.

Ҳашар жараёнида Роҳат, Чексарой, Мотуридий, Қозиён ва Барданкўл кўчаларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 1 километрдан ортиқ лотоклар тозаланиб, дарахтлар оқланди. Уйлар олдидаги бегона ўтлар юлинди. Электр симларига халақит қилаётган дарахт шохлари кесилиб, ҳокимиятдан ажратилган махсус тракторлар ёрдамида олиб кетилди.

Ҳашар – бу нафақат тозалик ва ободлик, балки халқимизнинг асрлар оша давом этиб келаётган бирдамлиги, меҳри ва қўшничилик анъаналарининг ёрқин ифодаси.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳашар – бирдамлик белгиси