Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида профессионал бокс оқшоми ўтказилди. Унда ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов ўзининг навбатдаги жангини муваффақиятли ўтказди.

Ҳасанбой Дўсматов профессионал рингдаги еттинчи жангида Филиппин вакили Марк Антонио билан рақобатлашди. Жанг ташкилотчилар томонидан 8 раунд этиб белгиланди. Ушбу беллашув тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамларнинг қарори билан Ҳ.Дўсматов ғолиб, дея эътироф этилди.

Маълумот ўрнида: Ҳасанбой Дўсматов бугунга қадар профессионал боксда 7 та жангда иштирок этган бўлиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Чарм қўлқоп устамиз сўнгги жангини 2023 йилнинг ноябрь ойида Россияда ўтказган эди.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳасанбой Дўсматовдан кутилган ғалаба