Харрис Гантс билан нима ҳақда гаплашди?
Вице-президент Камала Харрис, АҚШнинг Ғазо масаласига ёндашувига босим кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил расмий вакилларидан бири Бенни Гантс билан учрашди. Душанба куни Вашингтонда бўлиб ўтган мулоқотда Харрис Исроил қўллаб-қувватланишини яна бир бор таъкидлаб, Гантсни Ғазога кўпроқ гуманитар ёрдам олиб киришга ундади. Шунингдек, у олти ҳафталик сулҳ эвазига ХАМАС томонидан олинган асирлар озод этилишига эришиладиган келишув жуда муҳимлигини қўшимча қилди.
Таҳлилчилар Исроил – ХАМАС уруши 2,3 миллионга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудни ҳалокат ёқасига олиб келганини қайд этяпти. Портлашлар оқибатида аксар аҳоли кўчирилган. Қамал жойида озиқ-овқат, сув ва дори-дармон танқислиги юзага келган. 30 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.
Мутахассислар Вашингтон Исроилни тинчлик ўрнатишга ундамас экан, сўнгги кунлардаги инсонпарварлик кўмаги фойдасиз эканини айтмоқда. Қўшма Штатлар ҳар йили Исроилга 3,8 миллиард доллар ҳарбий ёрдам бериб келади. Ўтган ҳафта Мичиган штатида сайлов пойгасида иштирок этаётган амалдаги Президентнинг 100 мингдан кўп эски қўлловчиси Байденга ишончсизлик билдирган.