Ҳарбийларга янги уй калитлари топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни арафасида Наманган вилоятининг Давлатобод туманидаги “Юксалиш” массиви Тадбиркор маҳалласи ҳудудида ҳарбийлар учун янги кўп қаватли уй қуриб битказилди. 16 қаватли 56 та хонадондан иборат уйлар юрт посбонлари учун муносиб туҳфа бўлди.
Маросимда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари, вилоят ҳокими ўринбосари, туман ҳокими, фахрий ҳарбийлар, ҳарбий хизматчилар оилалари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ғофур Жамолов сўз олиб, сўнгги йилларда масъулиятли ва шарафли бурчни сидқидилдан бажариб келаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, яшаш ва хизмат вазифаларини ўташи учун шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ҳарбий хизматчиларни байрам билан қутлади. Келгусида Янги Наманган шаҳарчасида болалар боғчаси, мактаб, поликлиника, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминловчи бир қатор инфратузилма объектлари барпо этилишини қайд этди.
[gallery-15436]
Ҳарбийларга хонадон калитлари тантанали тарзда топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА фотомухбири