Ҳарбийлар мусобақа совриндори бўлди
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Хўжаобод туманида туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда тумандаги ҳарбий қисмлар жамоалари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди.
“Туман ҳокими кубоги” учун ўтказилган мазкур мусобақада 8 та жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
[gallery-10262]
Қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой мусобақада туман ҳокимлиги жамоаси барча рақибларини мағлубиятга учратиб, 1- ўринни қўлга киритди. ДХХ Чегара қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий қисм жамоаси иккинчи, туман ички ишлар бўлими жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари кубок, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат),
ЎзА