Ҳарбийлар ҳашарда фаол иштирок этди (+видео)
Мамлакатимиз бўйлаб «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.
Ҳашар давомида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ҳарбий қисм ва муассасалар бинолари ва унга туташ ҳудудлар тозаланди. Бўлинмалар томонидан бунёд этилган мевали дарахтлар боғларида гул кўчатлари, янги мевали ва манзарали дарахтлар экилиб, дарахтларга шакл берилди. Атрофдаги ариқлар ичи ва бошқа ҳудудлар чиқиндилардан тозаланди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/McMS-N2z6-A" title="Harbiylar hasharda faol ishtirok etdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Умумхалқ хайрия ҳашари нафақат маъмурий биноларда, балки кўп қаватли ҳарбий хизматчиларнинг турар жойларида ҳам ўтказилди. Ҳарбийларнинг оила аъзолари, фарзандлари ҳам ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатди.
Шунингдек, тадбир мобайнида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларидан, нафақадаги ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Н.Раҳмонова, ЎзА.