Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида Янги Ўзбекистонда Ўзбекистон Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган улкан ислоҳотлар эътироф этилди. Ушбу ислоҳотлар натижасида халқимизга камарбаста бўлиб, фидокорона хизмат қилаётган, давлатимиз сарҳадларини қўриқлаётган, жонажон Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталиги йўлида фидойилик кўрсатаётган ҳарбийларимизнинг хизматлари юксак қадрланаётгани таъкидланди. Шунингдек, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда жамоат тартибини сақлашда ҳарбий хизматчиларнинг фаолияти юқори баҳоланди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришилаётган барча ютуқ ва марраларда Қуролли Кучлар ва уларнинг сафларида хизмат қилаётган минглаб ҳарбийларнинг муносиб ҳиссаси борлигини қайд этди. Шу билан бирга, Ватан олдидаги бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ботир жангчиларимиз ёд этилди. 

Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, жамиятда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, юртимиз мудофаа қобилиятини ошириш ва Қуролли Кучларни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида белгилангани алоҳида таъкидланди. 

Тадбирнинг тақдирлаш маросимида ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиб, касбий маҳорати ва ижобий натижалари билан ўрнак бўлаётган ҳарбий хизматчилар, Академияси фахрийлари ва курсантларига ташаккурномалар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Кўтаринки руҳда ўтган тадбирнинг бадиий қисмида таниқли санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар, турли саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар эътироф этилди 