Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами муносабати билан Сурхондарё вилоятида янгидан барпо этилган ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари ва замонавий уй-жойлар фойдаланишга топширилмоқда.

Бугун Термиз шаҳридаги Фаровон массивида бўлиб ўтган ана шундай тадбирлардан бирида Мудофаа вазирлигининг жанубдаги сарҳадларимизда хизмат бурчини шараф билан бажараётган ҳарбий хизматчиларига янги уйларнинг калити тантанали топширилди.  

Офицер ва сержантлар, Мудофаа вазирлиги ҳарбий пенсионерлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган маросимда Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тинч, тўкин ҳаётимизни таъминлашда юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Ҳарбий хизматчиларни ҳар тарафлама ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилаётган эътибор уларнинг Ватанга садоқат билан хизмат қилишида муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.  

[gallery-13296]

Термиз шаҳрида 100 оилага мўлжалланган кўп қаватли турар–жой биносини “Сурхон Саноат Қурилиш” ва “MONOLITH DOM SERVICE” масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари тез, сифатли барпо этди. Ҳудуднинг қиш фаслидаги совуқ ва ёздаги иссиқ ҳароратига мослаштирилган замонавий уйни қуриб, фойдаланишга топшириш учун 9 миллиард 262 миллион сўм маблағ сарфланди. Барча қулайликларга эга кенг, ёруғ ва шинам хонадонлар янги уйларнинг соҳибу-соҳибаларининг фахр-ифтихор туйғусини янада юксалтирди.  

–Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилаётганимга 14 йил бўлди, – дейди III даражали сержант Нажмиддин Раҳмонов.– Кейинги йилларда биз ҳарбийлар кўрсатилаётган ғамхўрликлардан беҳад мамнунмиз. Оила аъзоларимиз ҳам ҳар тарафлама ижтимоий ҳимоя қилинмоқда. Мана, бугун бизга ҳам янги уйнинг калити топширилди. Бу уйда яратилган шароитлар бизнинг оиламиздан хотиржам хизмат бурчимизни аъло даражада бажаришимизда муҳим аҳамият касб этади.  

Байрамона руҳда ўтган тадбирда янги уйларнинг калити ўз эгаларига тантанали топширилди.  

Маросимда вилоят ҳокими, ҳарбий–маъмурий сектор раҳбари У.Қосимов иштирок этди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбийлар байрамни янги уйларда нишонлайди