Ҳарбийлар байрамни янги уйда нишонлайди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чуст туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари учун тураржой фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган маросимга ҳарбий қисм шахсий таркиби, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, туман жамоатчилиги вакиллари таклиф этилди.
[gallery-15282]
Тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкат Абдураззоқов қатнашиб, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини қўшалоқ шодиёна билан самимий қутлади.
Маросимда сўз олганлар кейинги йилларда соҳага қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг янги уй калитлари ўз соҳибларига тантанали тарзда топширилди.
Нуронийлар томонидан рамзий лента қирқилгач, “уй тўй”лари оила даврасида давом этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА