Ҳарбий хизматчилар аҳоли ҳузурида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво шароитида инсонпарварлик тадбирлари кўламининг кенгайиб бораётгани халқимизнинг бағрикенглик фазилатларини намоён этмоқда.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги тасарруфидаги Сариосиё гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари Сариосиё тумани Афросиёб маҳалласида махсус ҳарбий дала ошхонаси ташкил этиб, аҳоли ҳамда ҳудудда хизмат вазифасини ўтаётган ишчи-хизматчилар учун иссиқ овқат, чой, қаҳва, ширинликлар тарқатмоқда.
[gallery-10327]
Шунингдек, ҳудуддаги туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга ош-овқатлар етказиб берилмоқда.
Ҳозирга қадар, ҳарбийлар 300 нафардан зиёд аҳолига беминнат ёрдам кўрсатди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА