Ҳарбий-ватанпарварлик фестивали
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Андижон гарнизони ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан Шаҳрихон туман марказида “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Фестиваль доирасида юрт ҳимоячиларидан иборат ҳарбий-ватанпарварлик карвонининг фахрий қоровул чиқишлари намойиш этилди. Ҳарбий оркестрнинг жарангдор куй-садолари ҳамда Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари эса юртдошларимиз қалбида она Ватанга садоқат туйғуларини юксалтиришга хизмат қилди.
[gallery-21121]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА