Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда янги йил байрами савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига қулайлик яратиш, байрамни кўтаринки руҳда ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган савдо ярмаркасида сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, умуман, кўплаб турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилди.

– Байрамолди савдо ярмаркаси ташкил этилганидан, айниқса, биз ҳарбийларнинг аёллари беҳад қувондик, – дейди Мадинахон Аҳмедова. – Чунки бозорга бориб юрмасдан янги йил дастурхони учун зарур маҳсулотларни шу ердан сотиб оламиз. Бу ҳам қулай, ҳам вақтимизни тежайди. Қолаверса, ярмарка очилиши доирасида ташкил этилган турли тадбирлар, Қорбобо, Қорқизнинг ташрифи фарзандларимизга бир олам қувонч бағишлади.  

Ярмарка очилиши тадбири доирасида ҳарбий хизматчилар фарзандлари ўртасида “Менинг армиям – менинг фахрим” мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Шунингдек, китобхонликни тарғиб этиш мақсадида китоб ярмаркаси ҳам ташкил этилди.  

[gallery-21087]

Расмлар танловининг ғолиблари, фаол иштирокчилари фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалар билан тақдирланди. Қорбобо ва Қорқиз томонидан энг кўп китоб сотиб олган оилаларга китоб жамланмалари совға қилинди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий қисмда байрамолди савдо ярмаркаси