ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм дала майдонида миллий этноспорт турнири - от пойгаси бўлиб ўтди.

Ушбу беллашувда Мудофаа вазирлиги, ДХХ Чегара қўшинлари, Миллий гвардия ва Божхона қўмитасидан ташкил топган жамоалар чавандозлик маҳоратларини синовдан ўтказди.

Дастлаб 800 метрли пойгада 1- ва 2-ўринни “Латос” ва “Лимон” лақабли хизмат отлари билан иштирок этган ДХХ Чегара қўшинларининг III даражали сержанти Рафиқжон Зокиржонов ҳамда II даражали сержант Улуғбек Авазов эгаллади. 3-ўрин эса “Тумор” лақабли тулпор билан майдонга тушган Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси Оғабек Ўроловга насиб этди. 

[gallery-20216]

Худди шундай, минг метр масофага отда чопишда ҳам чегарачилар рақибларга нисбатан ўз устунлигини кўрсатди. Фахрли 1-ўринни “Қибрай” лақабли от билан ҳарбий хизматчи Маъруф Тоғаев, 2-ўринни III даражали сержант Аҳрор Суяров “Сазан” оти билан қўлга киритди. 1 минг 200 метрли пойгада эса Мудофаа вазирлигининг маҳоратли чавандози Оғабек Ўролов бу сафар “Ракета” лақабли тулпори билан биринчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди. 

Энг узун – 1 минг 400 метр масофада кечган беллашувда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси биринчи, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиси иккинчи ҳамда Миллий гвардия жамоаси вакили фахрли учинчи ўринни забт этди.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўринни ДХХ Чегара қўшинлари эгаллаган бўлса, 2- ва 3- ўринларни Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия жамоалари қўлга киритди. 

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳарбий чавандозлар куч синашди