Кадаcтр агентлиги ҳамда Давлат кадаcтрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаларининг Бахмал туман бўлимига марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Даставвал Давлат кадаcтрлар палатаси Жиззах вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан пресс-тур иштирокчиларига Ўзбекиcтон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер учаcткаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги мамлакатимизнинг амалдаги қонунининг ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекиcтон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер учаcткаларидан самарали фойдаланиш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳияти юзасидан ҳам батафсил тушунчалар бериб ўтилди.
[gallery-21051]
Шу ўринда, кейинги йилларда ерга оид ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқлари ҳимояси кафолатларини кучайтириш ҳамда мазкур соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш зарурияти юзага келаётгани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Пресс-тур иштирокчилари тадбир давомида Бахмал тумани маркази – Ўсмат шаҳарчасида ўтказилган хонадонлар ер майдонлари ўлчовларининг ҳам гувоҳи бўлдилар.
Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – ер учаcткаларидан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва иморатлар қуриш ҳолатларининг камайишига, ер тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши билан боғлиқ қилмишларни содир этганлик учун қўлланиладиган таъсир чораларининг мутаносиблиги ва етарлилик принципларини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз эканлиги алоҳида таъкидланди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари