Гулистон туманида маҳаллий бюджет харажатларининг 97,7 фоизи ўзлаштирилди. Бу ҳақда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

2025 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган ушбу анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари, иқтисодчилар, Ғазначилик мутахассислари ҳамда жамоатчилик иштирок этди. Анжуманда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари томонидан 2-чорак бўйича молиявий кўрсаткичлар тақдим этилди. Уларга кўра, маҳаллий бюджет харажатларининг аниқлаштирилган режаси 55 миллиард 876 миллион сўмни ташкил этган бўлиб, шундан 51 миллиард 221 миллион сўм амалий равишда сарфланган.

Эътиборлиси, харажатларнинг энг катта қисми – 27 миллиард 435 миллион сўм – ижтимоий соҳага, яъни аҳолини қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш ва шу каби йўналишларга йўналтирилган. Бу — умумий харажатларнинг ярмидан зиёдини ташкил этади. Мазкур соҳа бўйича ижро даражаси 97,5 фоизга етгани қайд этилди.

Қолган маблағлар эса қуйидагича тақсимланган: иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш учун 9 миллиард 466 миллион сўм, давлат бошқарув органларини сақлаш учун 8 миллиард 649 миллион сўм, захира жамғармаси учун 350 миллион сўм ва бошқа харажатларга 5 миллиард 321 миллион сўм.

Тадбирда иккинчи ярим йилликка мўлжалланган устувор вазифалар ҳам маълум қилинди. Улар орасида янги иш ўринлари яратиш, бюджет барқарорлигини сақлаш, ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш каби йўналишлар устувор экани алоҳида таъкидланди.

Матбуот анжумани савол-жавоблар шаклида ўтди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар йўллади. Мутасаддилар томонидан уларга аниқ ва асосли жавоблар берилди.

Иқтисодий жараёнларда очиқликни таъминлаш, жамоатчилик билан доимий мулоқот ўрнатиш ва фуқароларни маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро жараёнига жалб этиш муҳимлиги ҳам анжуманнинг асосий мавзулари қаторида бўлди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар иккинчи сўм – ижтимоий соҳага сарфланмоқда