ЎзА КУЗАТУВИ: Ўзбекистон амалдорлари қандай ишлар билан шуғулланмоқда?

Бугун қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш энг муҳим масалага айланиб турибди. Тупроқ унумдорлиги, сув ва ҳосилдорликнинг юқори бўлиши қишлоқ хўжалигида асосий вазифадир. Айниқса, бугунги кунда бизнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларимизга бўлган талаб нафақат республикамизда балки хорижий давлатларда ҳам юқоридир.

Қишлоқ хўжалиги вазири вилоятларни ўрганиб, ушбу ҳудудларнинг бор имкониятидан фойдаланган холда ҳар бир вилоятда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва энг муҳими аҳоли бандлигини ошириш масаласида кўплаб ишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ўтган ҳафта бошида Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бўлди.

Пахта-тўқимачилик  кластерлари фаолиятини ривожлантириш, инвестицион лойиҳалар, техникалар билан таъминланиш даражаси, замонавий суғориш тизими ва бошқа масалалар ҳал этилди.

Кластер раҳбарлари ва фермерлар билан учрашув чоғида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалар, ер унумдорлигини ошириш, ишчи ўрни яратиш, энг муҳими, фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш борасида аниқ ечимлар белгилаб берилди.

8 февраль куни эса Ж.Ходжаев Латвия ташқи ишлар вазири Эгарс Ринкевични бошчилигидаги 30 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида 2021 йил апрель ойида мамлакатлар ўртасида ўтказилган Ҳукуматлараро комиссиянинг саккизинчи йиғилишида соҳага доир белгиланган ҳамкорликдаги масалалар муҳокама этилиб, келгусида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишиб олинди.

9 февраль кунининг биринчи ярмида Жамшид Ходжаев ҳамда Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигидаги Ўзбeкистон-Туркия бизнeс форумида Туркия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасида янги савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, уруғчилик, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди. Икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги савдо битимлари имзоланди.

Якшанба дам олиш куни ҳудудларда кластерлар фаолиятини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида вазир Навоий вилоятида бўлди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар ҳафтада 4-5 та вилоятга бориб ишлаётган вазир