Шу кунларда Тошкент вилоятининг барча туман-шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллик байрами “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида ўтказилмоқда.

Жумладан, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тантанали байрам ОКМК спорт мажмуасида кўтаринки кайфиятда нишонланди. Дастлаб тадбир арафасида Олмалиқ шаҳар Рус, Корейс миллий маданий марказлари, шаҳар мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари, комбинат спортчилари томонидан кўргазмалар ташкил этилди.  

Байрам тадбири аввалида Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси Абдулла Ҳурсанов барчани истиқлол айёми билан қутлар экан, халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, комбинатда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар мустақиллик берган имкониятлар эканлигини таъкидлаб ўтди.  

Тадбирда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов барчани яқинлашаётган айём билан табриклаб, ўтган давр мобайнида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик, аҳоли фаровонлигини ошириш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ҳамда Париж олимпиадасида спортчиларимизнинг эришган ютуқларини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди.  

Маҳалланинг жамиятда тутган ўрни, сўнгги йилларда маҳалла тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни акс эттирувчи “Маҳалла еттилиги” саҳна кўриниши томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Байрам тадбири давомида Ўзбекистон давлат филармонияси жамоаси ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари томонидан тайёрланган концерт дастури тақдим этилди.  

“Металлург” маданият саройи бадиий ҳаваскорлик жамоалари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, жозибали рақслар томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Бошқирдистон ва Татаристон халқ артисти Женисбек Пиязовнинг шўх-шодон қўшиқлари барчани рақсга чорлади.  

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Анвар Ғаниев, эстрада хонандалари Воҳиджон Исоқов, Гуласал Абдуллаева, Исроил Саидумаров, Шербек Шодиев, Умар Шамсиевнинг дилрабо тароналари барчага байрамона кайфият улашди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар дилда истиқлол тараннуми