Яқин ўтмиш тарихимизда озодлик ва эрк ҳимояси йўлида бегуноҳ минглаб бобо-момоларимизнинг қони тўкилди. Аслида улар сизу бизга бугунги ноёб неъмат озодликни тортиқ этмоқчи эдилар, холос.

Чирчиқ давлат педагогика университетида «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилган маънавият, маданият, маърифат кечасида айнан ана шу мазмундаги фикрлар жаранглади. Чирчиқ шаҳар умумтаълим мактаблари маънавият тарғиботчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, миллий гвардия ва ҳарбийларимиз, ички ишлар соҳаси вакиллари юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳиддинованинг Янги Ўзбекистонда инсон шаъни, ғурури, ҳуқуқлари, бурчлари тўғрисидаги маърузасини жуда катта иштиёқ билан тингладилар.

– Биз қайси соҳа, қайси касб эгаси бўлмайлик, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг фаол тарғиботчисига айланишимиз даркор. Ҳаққимиз йўқ, оддий томошабин бўлишга, – деди олима куюнчаклик билан.

– Ҳар бир яхши куннинг ўз тарихи, кечмиши бор. Афсус, бу кунларга кимлар етиб, кимлар етмади. Она тарафимдан бобом Худойқул Пирматҳожи ўғли бир замонлар миллий озодлик ҳаракати қатнашчиларини қўллаб-қувватлаганлиги, уларни моддий таъминлаганлиги учун ер-суви, мол-мулки тортиб олиниб, оиласи, вояга етмаган фарзандлари билан бадарға қилинган. Бобом каби минглаб боболаримиз, момоларимиз мана шу кунларни орзу қилган эди. Эрк, ҳурлик, озодликни ҳимоя қилмоқчи бўлганлари учун улар қатағон қурбонлари сифатида ҳаёт аталган неъматдан бебаҳра этилдилар. Биз улар учун ҳам Она Ватанимиз, Янги Ўзбекистонимизнинг гуллаб-яшнаши учун ҳиссадор бўлишимиз керак, – деди тадбир меҳмони, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, фалсафа доктори Гулжаҳон Мардонова.

Олима университет кутубхонасига ўзининг «Ўзбек халқ қўшиқлари», «Қуёшим – энам», «Эртага қуёш чиқади» каби асарларини туҳфа этди. Ҳар икки олиманинг билдирган фикрлари тадбир иштирокчилари томонидан юксак даражада қўллаб-қувватланди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри актёри Меҳмонали Салимовнинг спектакллардан парчалар ижро этиши тадбир шукуҳини оширган бўлса, ёш шоирлар Шавкат Одилжон, Зулфия мукофоти совриндори Дилфуза Маҳкамовалар ўқиган шеърлар, ёш хонандалар Сарвиноз Қурбонбоева, Сафарбой Султоновлар ижро этган қўшиқлар кўнгилларни янада ёриштириб юборди.

– Янги Ўзбекистонимизнинг жамоли чирой очавериши учун ҳиссадор бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Мустақиллигимизнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшаётган диний конфессия вакиллари ўртасида аҳиллик ва тотувлик муҳитини кучайтириш, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг аҳамиятини теран англашимиз даркор, – деди университет проректори Баҳодир Ҳусанов тадбирни якунларкан.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган бу маънавий-маърифий учрашув аёнки йиғилганларда беқиёс даражада таассурот қолдирди. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир яхши куннинг ўз тарихи, кечмиши бор...