Андижонда маҳаллабай ишлаш ва ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги юзасидан ўтказилган пресс-турнинг иккинчи куни ҳам қизиқарли тадбир ва учрашувларга бой бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, Маҳаллабай ишлар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси томонидан ташкил этилган пресс-турнинг иккинчи кунида иштирокчилар дастлаб Андижон туманидаги Саддатаги маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Шундан сўнг Янги Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишилди.  Маълумки, Андижон вилояти мамлакатимиздаги ҳудуди жиҳатидан энг кичик, аҳолиси эса энг зич яшайдиган вилоят ҳисобланади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Андижон вилояти республика ҳудудининг бир фоизини, аҳолиси эса ўн фоизини ташкил этади. Шу боис ҳам вилоятда ернинг ҳар бир қарич майдонидан унумли ва оқилона фойдаланиш талаб этилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида ана шу жиҳатни ҳисобга олиб, қолаверса, экин майдонларини камайтирмаслик мақсадида вилоятнинг адир зоналарида кўп қаватли уйлар қуриш ва шу орқали тобора ўсиб бораётган аҳолини арзон уй-жойлар билан таъминлаш борасида қатор вазифалар белгилаб берган эди.

Ана шу вазифалардан келиб чиқиб вилоятда Андижон шаҳри билан туташ адир ҳудудларида кўп қаватли арзон уйлар қуриш бўйича катта ҳажмдаги ишлар бошланган. Жумладан, ўтган йили Андижон тумани адирликларида 411 минг нафар аҳолига мўлжалланган “Янги Андижон” турар жой массивини барпо этишга киришилди.

Мазкур массивнинг умумий майдони қарийб 4 минг гектарни ташкил этади. Бу ерда биринчи босқичда 3 минг 310 хонадонли 170 та кўп қаватли уй, мактаб, боғча ва поликлиника қурилади.  Айни кунда бу ерда биринчи босқич доирасидаги ишлар якунига етказилмоқда.

Пресс-тур қатнашчилари Андижон туманидаги “Андижон фарм зона” ҳудудидаги “Фарма парк” фаолияти билан танишди.

Булоқбоши туманидаги М. Исмоилий ва Учкўча маҳаллаларида “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида узумчилик йўналишида аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Маълумки, Булоқбоши туманида аҳоли хонадонларида узумчиликни ривожлантириш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда, мазкур йўналишда туманда ўзига хос тажриба мактаби шаклланган.

Бугунги кунда туманидаги 11 та маҳалланинг 40 та кўчасида қарийб 10 километрдан зиёд узунликда узум сўртак(ишком)лар барпо этилган. Аҳоли томонидан бир неча навдаги узумлар парвариш қилиниб, халқимиз дастурхонига сифатли ва сархил узумлар етказиб берилмоқда, қолаверса, хорижга минглаб тонна узум экспорт қилинмоқда.

Тумандаги Учкўча маҳалласи узумчиликка ихтисослашган маҳаллалардан бири ҳисобланади. 

–  Маҳалламизда 480 та хонадон бор, – дейди Учкўча маҳалла фуқаролар йиғинининг тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси  Муҳаммадюсуф Акбаров. – Деярли барча хонадонда узум етиштирилади. Узум етиштиришнинг ҳадисини олган уста деҳқонларимиз жуда кўп. Бир хонадонда 500 килограммдан 15 тоннагача ҳосил олинади. Ҳар бир хонадон узум етиштиришдан йилига ўртача 15-20 миллион сўм даромад топади.

Тадбир иштирокчилари Булоқбоши туманидаги 43-ихтисослашган мактабда аёлларни тадбиркорликка ўқитиш борасидаги ишлар, шунингдек, маҳаллаларда иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширган ишлари бўйича тақдимотлари билан танишди.

Хўжаобод туманидаги Бешқовоқ маҳалласи ҳудудида буғдойдан бўшаган ва ижара асосида аҳолига 10 сотихдан ажратиладиган жами 80 гектар майдонга экиш учун “Навигул” масъулияти чекланган жамияти томонидан тайёрланаётган брокли карам, гул карам ва булғор қалампири кўчатларини етиштириш бўйича олиб борилаётган ишлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир иштирокчилари Жалақудуқ туманидаги Бешкарам маҳалласида “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида асаларичиликни ривожлантириш бўйича аҳоли хонадонларида олиб борилаётган ишлар, Қўрғонтепа туманидаги Тадбиркор маҳалласи ҳудудида Туркия технологияси асосида барпо этилаётган арзон уй-жойлар ҳамда Учқун маҳалласида янги қурилаётган Тадбиркорлар марказининг қурилиш жараёнлари билан танишди.

Учқун маҳалласидаги аҳоли томорқасида ҳамда ижара асосида 10 сотихдан берилган ер майдонларида “Бир маҳалла –  бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш борасида олиб борилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан Хонобод шаҳрини Фарғона водийсининг туризм марказига айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Жумладан, шаҳарда қатор меҳмонхона ва дам олиш уйлари барпо этилди, “Фозилмон ота” зиёратгоҳида сайёҳ ва зиёратчиларнинг кўнгилли ҳордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Бундан ташқари, Кампирравот маҳалласида бўш турган 66 гектар майдонда “Сунъий кўл”, дам олиш ва кўнгилочар масканлар, шунингдек, оилавий меҳмон уй, экотуристик масканлар барпо этилмоқда.

Пресс-тур иштирокчиларига ана шу йўналишда олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ,
Зухриддин УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир хонадон узум етиштиришдан ўртача 15-20 миллион сўм даромад топмоқда