Бугунги глобаллашув даврида кўп тиллилик, яъни полиглотлик – инсон салоҳиятининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб қолмоқда. Айниқса, бу жараённинг болалик давридан бошланиши нафақат тил билиш қобилиятини, балки шахснинг интеллектуал, маданий ва ижтимоий ривожланишини ҳам сезиларли даражада таъминлайди.

Ҳозирги кунда кўплаб ота-оналар фарзандларини рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларни боғча ва бошланғич синфлигидан ўргатишни хоҳлайди. Бу эса полиглот бўлиш учун қўйилган илк қадамлардан бири дейишимиз мумкин. 

Полиглот – бир неча тилларни эркин ёки юқори даражада биладиган инсон. Тилшуносликда бу атама одатда уч ёки ундан ортиқ тилни билувчи кишиларга нисбатан қўлланади. Полиглотлик нафақат лингвистик билим, балки ҳар бир тил ортидаги маданият ва тафаккур услубини ҳам англатади. 

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон мияси айнан эрта ёшда тил ўрганишга биологик жиҳатдан мослашган бўлади. Бу даврда бола фонетик товушларни тезда ажратиб олиш, эшитганини такрорлашда юқори даражага эга бўлади. Бундан ташқари, болалар тилда хато қилишдан чўчимайди. Улар хатони жараённинг бир қисми сифатида қабул қилиб, бемалол гапиришда давом этади. Бу эса бевосита табиий ва тезкор ўрганишга йўл очади. 

Мисол учун, агар бола мактабгача ёшда ўз она тилини шакллантирса, боғчада рус тилида мулоқот қилишни ўрганиб, бошланғич синфларда инглиз тилини ўзлаштира бошласа – бу табиий ва самарали полиглотлик моделига айланиши мумкин.

Ўрганиш учун хорижий тилни танлаш ҳам алоҳида эътибор талаб қилади. Мисол учун, ҳозирги пайтда инглиз тили – глобал алоқа тили ва дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида фойдаланилади. Интернет, илм-фан, технология, бизнес ва таълимнинг асосий қисми ҳам инглиз тилида. 

Ўзбекистон ва бошқа МДҲ давлатларида рус тили ҳануз кенг ишлатилади. Таълим, фан ва техника йўналишидаги кўплаб манбалар рус тилида. Манбалар билан ишлаш ва коммуникация сифатида ушбу тил ҳам айни муддао.

Ислом дини асосий бўлган жамиятлар учун араб тили Қуръон, ҳадис ва диний билимларни англаш учун муҳим. Ҳарфлар ва талаффузлар ёшлар онгида яхшироқ эсда қолади. Бу тилни эрта ўрганиш келажакда диний билимларни ўрганишга асос бўлади.

Хитой дунёнинг энг йирик иқтисодий давлатларидан бири. Хитой билан савдо, илм-фан, технологик алоқалар ортиб бормоқда. Товушлар ва иеороглифларни эрта ёшда осонроқ ўзлаштириш мумкин. 

Турк тили грамматика ва сўз бойлиги жиҳатдан ўзбек тилига яқин бўлгани учун осонроқ ўзлаштирилади. 

Француз, немис, испан тиллари – Европа ва халқаро дипломатик алоқалар учун муҳим. Бу тиллар ЮНЕСКО, Европа Иттифоқи ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотларда ишлатилади. Француз ва немис тиллари Европада олий таълим олишни истаганлар учун айни муддао.

Жадид боболаримиз ҳам бундан юз йиллар олдин тил билишнинг кучини англаган ва бу борада ибратли из қолдирганлар. Масалан: Беҳбудийнинг “Икки эмас тўрт тил керак” мақоласида ўша давр учун хорижий тилларни ўрганиш зарурати яққол мисол ва таҳлиллар билан келтириб ўтилган. Тил ўрганиш аҳамияти асрлар аввал қандай муҳим бўлган бўлса, бугунги кун учун энг долзарб масалалардан бири. 

Ёшликдан полиглот бўлиш ва бу билимларни амалиётда фаол қўллай олиш келажакка қўйилган энг катта интеллектуал сармоя. Кўп тиллилик нафақат билим, балки янги дунёқараш, маданиятлараро алоқа ва замонавий жамиятда муваффақиятли бўлиш имконини тақдим этади. Тил ўрганиш жараёни киши учун ёқимли машғулотга айланса ва амалётда татбиқ этилса, ўсиш ва ривожланиш учун ҳар томонлама ижобий бўлади.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир тил – янги имконият