Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш учун бизга юқори малакали муҳандис-технологлар сув ва ҳаводек зарур. Ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари, ректор ва профессор-ўқитувчи масъулиятни чуқур ҳис қилиб, қаттиқ ишласа, изланса, бунга албатта эришиш мумкин.

Пойтахтимизда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали давом этмоқда.

Қайд этиш лозимки, жорий йилнинг апрель ойи “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилинган бўлиб, “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали ҳам шу ойликнинг энг йирик тадбирларидан биридир. 

Фестивалнинг мақсади ёш муҳандисларнинг салоҳиятини ривожлантириш, улар орасида илмий ва технологик тафаккурни тарғиб қилиш ҳамда халқаро миқёсда ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. 

Фестиваль келажакни бугундан яратадиган ижодкор ёшлар учун инновацион платформа бўлиб хизмат қилади.

Фестиваль доирасида иқтидорли ёшлар ўртасида ҳаво жанги, ракета моделлаштириш, роботлар жанги, робототехника мусобақаси, 3D моделлаштириш мусобақаси, муҳандислик ишланмалари кўргазмаси, авиамоделлар кўргазмаси ҳамда “Саноат муаммолари учун ечимлар” ҳакатони каби турли мусобақалар ташкил этилди. 

Фестиваль мусобақалари ғолибларига совғалар, сертификат ва махсус кубок тақдим этилди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/38udSZFqJA4" title="Har bir soha ilmga asoslanib rivojlantirilishi lozim" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир соҳа илмга асосланиб ривожлантирилиши лозим (+видео)