“Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси амалда
Ўзбекистон Республикаси “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Президентимизнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси эга бўлиши зарурлиги таъкидланган эди. Шу мақсадда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан “Ҳар бир маҳаллага китоб” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида Нукус шаҳридаги “Қум овул”, “Жеке терек”, “Турон”, “Кўк ўзак”, “Темир йўл”, “Өрнек”, “Нур”, “Бақшилиқ”, “Жаңабазар” ва “Қос булақ” маҳалла фуқаролар йиғинларига “Маҳалла” фонди томонидан китоблар тўплами тақдим этилди.
Оролбўйида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган китоблар тўпламини маҳаллаларга топшириш тадбирлари давом этмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири