Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ҳаётбахш ислоҳотлар “Инсон қадри улуғ” тамойилига асосланган бўлиб, янгиланиш ва ўзгаришлар самараси эндиликда ҳар бир оила, инсон ҳаёти мисолида яққол намоён бўлаётгани беҳад қувонарлидир. Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан имзоланаётган фармон ва қарорлар, давлат дастурлари ижроси доирасида ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси энг қуйи тизим – маҳаллагача кириб бориши таъминланди.

Президентимизнинг жорий йил 17 январдаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айни йўналишдаги ислоҳотларни янада юксалтиришни назарда тутади.  

Қарорга кўра, бу йил мамлакатимизда 5,2 миллион нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Хусусан, ҳар бир маҳаллада микролойиҳалар амалга оширилиб, “драйвер” лойиҳалар ишга туширилади.

Президентимизнинг топшириқлари асосида мамлакатимиз бўйлаб ҳар бир оила томорқасига экиш учун лимон, узум кўчатлари етказиб берилади. Шу тарзда аҳоли хонадонларида доимий даромад манбаи, соғлом ҳаёт кечириш учун барча қулайлик муҳайё этилмоқда.

Шунингдек, аҳолига ер майдонларини ижарага бериш, “компания – кооператив – деҳқон хўжалиги” тамойили асосида кооперативлар ташкил этиш ҳам кўзда тутилган. Айни жараёнда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва тизимли равишда фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ишларига киришилди.

Қарорнинг яна муҳим жиҳатларидан бири шундаки, жорий йилнинг 1 апрелидан 2028 йилнинг 1 январига қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ва ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

Айтиш жоиз, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва халқ табобатида самарали фойдаланиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинган. Кенгаш тасарруфидаги Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган илмий марказда ташкил этилган 10 сотихли иссиқхонанинг 5 сотихида лаванда, алоэ, мойчечак, зубтурум каби 50 турга яқин доривор ўсимликлар парваришланмоқда.  

Марказда ўтказиладиган илмий-амалий, ҳудудларда ташкил этиладиган ўқув- семинарларда доривор ўсимликларни парваришлаш, кўпайтириш борасида тингловчилар, томорқа эгаларининг билим ҳамда кўникмаси оширилаётир. Экиб кўпайтириш учун доривор ўсимликлар кўчатлари берилиб, хонадонларда юзма-юз мулоқотлар ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилоятидаги ўрганишлар натижасида воҳада доривор ўсимлик экмайдиган хонадоннинг ўзи йўқлигига ишонч ҳосил қилдик. Хонадонидаги мўъжазгина жойда райҳон, ялпиз, алоэ, ер ноки экилиб, турли касалликларни табиий усулда даволашда фойдаланилаётир.

Қамаши туманида деярли ҳар бир хонадон ҳовлисида гулхайри бор. Туманда тажрибали тадбиркор томонидан фаолияти йўлга қўйилган кооперация орқали ушбу доривор ўсимлик тўлиқ йиғиб олинади ва хорижга экспорт қилинади. Деҳқонобод туманида эса аҳоли хонадонларидаги томорқа ерларида коврак етиштириш фойдали ва даромадли экин саналади. Боиси коврак ўсимлиги парваришида маҳаллий иқлим шароити жуда ҳам қулай ҳисобланади.  

Фарғона вилоятининг табиати фусункор Сўх туманида заъфарон етиштириш, Қўқон шаҳридаги “Меҳригиё” корхонасида ўнлаб турдаги доривор ўсимликлар парваришлаш, ҳар йили Лаванда фестивали ўтказиш, экотуризм бўйича эришилаётган ютуқлар ҳам эътиборга лойиқ.

Умуман олганда, жонажон Ўзбекистонимизнинг ҳар қарич ерида доривор ўсимликлар учрайди. Кейинги йилларда замонавий тиббиёт илми билан бирга миллий қадриятларимиз сирасига кирувчи халқ табобатининг равнақ-ривожи учун ҳам қулай муҳит яратилгани мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш имконини бераётир. Шу маънода айтганда, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарори бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши, шубҳасиз.                  

Мухтасар айтганда, ушбу қарор мазмун-моҳиятига кўра, юртимизда ҳар бир оила бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш, соғлом ҳаёт кечириши, доривор ўсимликлар ёрдамида касалликларни эрта профилактика қилиш, бу борада ҳаётга татбиқ этилаётган эзгу ташаббуслар ижроси изчиллигига эришиш, муштарак мақсадлар йўлидаги саъй-ҳаракатларни ўзаро уйғунлаштиришга қаратилгани билан эътиборга сазовордир.

Айни пайтда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, унинг ҳудудий бўлимлари мутахассислари томонидан жойларда доимий равишда тушунтириш-тарғибот ишлари ташкил этилиб, қарор ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад эса қарорда белгиланган устувор вазифалар доирасида ҳар бир қарич томорқа еридан унумли фойдаланиш орқали аҳоли бандлиги, оилалар фаровонлигини таъминлашга қаратилган.

Хурсаной Исломова,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва

томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир маҳаллада “драйвер” лойиҳалар ишга туширилади