ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши ижроия қўмитасида “Ёшлар – учинчи Ренессанс бунёдкорлари” мавзуидаги тадбир бўлиб ўтди.
Унда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишидаги нутқи мазмун ва моҳияти очиб берилди.
Хусусан, Президентимизнинг нутқида кўтарилган масалалар жумладан, Ўзбекистон янги даврга қадам қўяётгани, у сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар даври бўлажаги таъкидланди. Бунинг учун янги ғоя ва ташаббуслар, аввалгидан-да кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлаш кераклигига урғу берилди.

Дунёдаги зиддиятлар иқтисодиёт учун муаммолар келтириб чиқармоқда. Иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривожланишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Мана шундай оғир ва таҳликали вазиятда халқимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни – самарали ички ва ташқи сиёсат йўлини аниқ белгилаб олиш ва уни қатъий амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Ўзбекистоннинг энг катта кучи аҳил оила бўлиб яшаётган кўпмиллатли халқи экани, юртимиз бундан буён ҳам чинакам инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри бўлиб қолиши таъкидланди.
Президент бу нутқида турли кўрсаткичларга кўп тўхталмади, иқтисодий рақамларни келтирмади. Энг катта ютуқ халқимизнинг дунёқараши юксалгани, одамлар катта мақсадларга интилиб, эртанги кунга ишонч билан яшаётгани таъкидланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА