Замонамизнинг ёш қаҳрамонлари

Олимжон Тўйчиев ҳозир 30 ёшда. У 25 ёшда пайти «Камолот» ЁИҲ қурултойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган.2018-2019 йилларда Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатди.Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимида ишлади. Ҳозир Инновациялар миллий офиси бош директори. У ЎзА мухбирининг айрим саволларига жавоб берди.

–Мамлакатимизда 30 йил ичида эришилган ютуқларнинг қайси бирини алоҳида санаб ўтган бўлардингиз? 

– 30 йил ичида эришилган ютуқларга тўхталадиган бўлсам, оддийгина талабалик давримни мисол келтирсам бўлади. Менда ҳам кўп ёшлар қатори турли ғоялар, режалар ва лойиҳалар бўлган. Ўзбекистонда робототехника соҳасида ўз фаолиятини бошлаган ёшлардан бири эдим. Бироқ ўша даврларда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш учун хизмат кўрсатадиган механизм ишга туширилмаганди. Ўз илмий фаолиятини бошламоқчи бўлган ёш олимлар қайси ташкилот ёки қаерга мурожаат қилиш ҳамда кимдан керакли амалий тажриба ва моддий маблағ сўрашни билмасди. Бизни ҳеч ким тинглашни ва таклифимизни кўриб чиқишни истамаган. Берадиган таклифларимиз ва кучимизга шубҳа билан қарашарди. Табиийки, бундай муносабатлар инсоннинг ўзига бўлган ишончи ва шижоатини сўндиради.

Агар эътибор берган бўлсангиз, 5-6 йил аввал олим бўлишни истаган ва илмий ишлар билан ҳаётини боғловчи ёшлар сони жуда камчиликни ташкил этарди.

Мамлакатимиз раҳбарининг доно ва оқилона сиёсати туфайли илм-фанни янги босқичга кўтариш, олимлар ва ёш иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли фармон ва қарорлар қабул қилинди. 

Натижада кўплаб ёш олимларимиз учун улкан имкониятлар яратилди. Ёшларнинг илмий ва инновацион ишланмаларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва бу соҳада ёшларнинг самарали фаолияти учун яратилган шароитларни алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман. 

Статистик маълумотларга асосланиб, шуни айтишим мумкинки, сўнгги бир неча йил ичида ёш олимлар сони анча ўсди. Агар 2016 ва 2017 йилларда давлат бюджетидан ажратилган квоталар сони 500-600 бўлса, бугунги кунда уларнинг сони уч мингга яқин. Қувонарлиси, бу рақамлар ҳар йили ортиб бормоқда. Олимларимизнинг кўпайиб бориши мамлакат илмий жамоасининг салоҳиятидан далолат беради. Мисол тариқасида докторантура тизимини келтиришим мумкин. Ёшларимиз учун турли хил стипендиялар, давлат грантларининг кўпайиши, алоҳида дастурларнинг ишлаб чиқилиши эвазига улар чет элдаги энг яхши илмий институтларда амалиёт ва тадқиқот ўтаётир.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси айнан шундай иқтидорли, ташаббускор йигит-қизларга ўз мақсадига эришиш йўлида ёрдам бериш учун ташкил этилди. Бугунги кунда Ёшлар академияси орқали кўплаб иқтидорли ёш стартапчи ва олимларнинг лойиҳалари шакллантирилди ва уларни амалиётга татбиқ қилиш учун моддий маблағлар ажратилмоқда. 

Ўз фаолиятини энди бошламоқчи бўлган бўлажак олимлар учун давлат ва жамият эътибори жуда муҳим. Бизда ёш олимлар, стартаплар, янгича ғояларга эга одамлар, докторантлар учун алоҳида дастурлар мавжуд. Биз бундай қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмини яратиш мақсадида буларнинг барчасини диверсификация қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Шунга ўхшаш механизм дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларида амалда. Бу ўзининг ижобий самарасини бермоқда. 

Давлат ёш авлоднинг ижодий импульслари, интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни инновацион ривожланиш томон йўналтириб келмоқда. Бу йўлни танлаган ҳар бир инсонга ёрдам бериш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ўз зиммасидаги барча вазифаларни адо этиб келаётганини кузатишингиз мумкин.

Ёш олим сифатида ишонч билан айта оламанки, ҳозирги кунда мамлакатда инсоннинг илмий ва инновацион йўналишларда эркин ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратилган.Шу ўринда ўзбек адабиётининг буюк намояндаларидан бири Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асарида битилган қуйидаги фикрларни айтиб ўтмоқчиман: «Ҳукмдорларнинг қайси бирида билим бўлса, билимга эътибор кучли бўлса, ўша яхши, эзгу ишларни амалга оширади, мамлакатда қонун-тартиботларга, адолат ва бунёдкорликка ривож беради».

– Мустақиллик тенгдошисиз. Дориломон кунларда мамлакатимиздаги ўзгаришлар билан бирга улғайдингиз. Кўплаб ютуқларга эришдингиз. Бугунги қизғин иш фаолингиз ҳақида ҳам маълумот берсангиз?–

–Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 1 апрелдаги «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармонига асосан ташкил этилган Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси (Инновациялар миллий офиси) фан-техника ютуқлари, инновацияларни тезроқ амалиётга жорий этиш ҳамда самарали технологияларни трансфер қилиш орқали халқимиз турмуш шароитини яхшилаш, иқтисодиётимизни жадаллаштиришни ўз олдига мақсад қилган. Инновациялар миллий офиси фаолиятини бошқаришдек улкан масъулиятли вазифа менга ишониб топширилди.

Катта ва илғор мақсадларни кўзлаган ҳолда, Инновациялар миллий офиси зиммасига юклатилган вазифаларни адо этиш борасидаги ислоҳотларни амалга ошириш менга янада куч-қувват ҳамда Ватаним ривожи учун янада кўпроқ меҳнат қилиш ва изланиш каби истакларимни кучайтиради.

Халқаро тажрибага кўра, инновацияларни амалиётга жорий этиш уларни яратишдан кўра жуда мураккаб. Чунки инсон табиатан янгиликларни дарров қабул қилавермайди. Қолаверса, ҳар қандай янгилик, ихтиро ҳам инновация бўлавермайди. Шу боис инновацияларни жорий этиш мураккаб ва шу билан бирга, шарафли вазифадир. Инновациялар миллий офиси айнан шундай масъулиятли вазифани ҳал қилиш жараёнида қатнашади. Жорий қилишгача бўлган давр оралиғида янги ишланмани баҳолайди, кузатувлар асосида таҳлил қилади. Иқтисодий ўсиш ҳамда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, инновацияларни жорий этишга асосий эътибор қаратади. Шунингдек, тижорийлаштиришга тайёр ишланма ва маҳсулотларни тарғиб этиш ҳамда тегишли инвесторларни жалб қилишга кўмаклашади. Айтишим жоизки, ҳозирги кунда Ёшлар академияси аъзолари томонидан кўплаб инновацион ишланмалар тақдим этиб келинмоқда. Эндиликда уларни турмуш тарзимизга татбиқ этиш масаласи турибди. Ана шундай жараённи Инновациялар миллий офиси назоратга олади ва жорий этишда бош-қош бўлади.

Инновациялар миллий офиси чекка туман ва қишлоқларга ҳам технологиялар олиб кириб, инновацион муҳит яратиш, уларни инновацион ҳудудга айлантириш борасида қатор вазифаларни амалга оширишни режалаштирган. Бу бўйича бир нечта вилоятни ривожлантириш стратегиялари ишлаб чиқилди. Жумладан, Андижон вилояти Марҳамат туманида Андижон тажриба-кўргазма майдони ташкил этилди. Унинг негизида энг сўнгги технология ва инновацияларни тарғиб этувчи ҳамда аҳолига етказиб берувчи «техношоп» тамойили асосида ишловчи инфратузилма пайдо бўлди.

Технологиялар трансфери шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ниҳоятда муҳим фаолият саналади. Чунки баъзан «ғилдиракни қайта кашф этмай» энг самарали технологиядан фойдаланиш вақт, маблағ ва энергия каби ресурсларни бошқа ишларга йўналтириш имконини беради. Лекин бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш лозим: ҳеч бир технологияни шундайлигича трансфер қилиб бўлмайди. Уни, албатта, маҳаллий шароитга мослаштириш, тегишли ўзгартириш киритиш талаб этилади. Мисол учун, ўпкани сунъий шамоллатиш ва нафас олиш аппаратлари сув ва ҳаводек зарур бўлган пандемия шароитида Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан қисқа муддатда мазкур ускуналар трансфери амалга оширилди ҳамда юртимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Шунингдек, яқинда Инновациялар миллий офиси АҚШнинг USAID ташкилоти кўмагида энергетика соҳаси учун «LiDAR» технологиясини Ўзбекистонга трансфер қилишга муваффақ бўлди. Марказий Осиёда муқобили бўлмаган бу замонавий ўлчов қурилмаси юртимиз ҳудудларининг қуёш ва шамол салоҳиятини юқори аниқликда ўлчаш имконини беради. Келгусида дунёдаги айнан шу каби энг самарали технологияларни жамият ва ишлаб чиқаришдаги муаммолар ечимини топиш учун трансфер қилиш ва шу орқали янги имкониятларни яратиш кўзланган.

Жаҳон тажрибаси ва чет эл билан ҳамкорлик алоқалари фаолиятимизда катта аҳамият касб этади. Шу ўринда халқаро муносабатларни ривожлантириш борасида ҳар йили кузда ўтказиладиган «ИнноWэек» инновацион ғоялар ҳафталигини эслаш жоиз. Бу ҳафталикда юртимиз ва хорижлик ҳамкорлар томонидан инновацион ишланмалар ярмаркаси ташкил этилади. Жараёнда асосий эътиборни инвесторларни жалб қилишга қаратамиз. Бу йилги тадбирга ҳам тайёргарликни аллақачон бошлаб юборганмиз.

–Ўзбекистон бугун юксалиш йўлида, тараққиёт остонасида. Инсонлар фаровон ҳаёт кечирмоқда. Инсоният янада тараққий этишни, юксалишни хоҳлайди. Бунга қандай эришиш мумкин?

– Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларини ХХI асрнинг юксак демократик талаблари асосида янгилаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини таъминлаш, жаҳон ҳамжамияти билан уйғун ва ҳамнафас бўлиб яшаш каби улкан вазифалар олдимизда турибди.

Ўйлайманки, агар ҳар бир инсон ўзига юклатилган вазифаларни виждонан бажарса, юртимиз тараққий этиши муқаррар.

Худди шу аснода Инновацион ривожланиш вазирлиги халқимизга нафи тегадиган лойиҳаларни турмуш тарзимизга татбиқ этишда ўз мақсадларини белгилаб олган. Инновациялар миллий офиси жаҳон тажрибасига асосланган ҳолда, керакли ишланмаларни жорий этиш ва трансфер қилиш каби ўз вазифаларини бажариб келса, аҳолимизнинг турмуш шароити кун сайин яхшиланиб боради ва бу Ватанимизнинг тараққий этишида ҳам катта аҳамият касб этади.

Бизнинг ёшларимиз орасида ҳам иқтидор эгалари жуда кўп. Айтишим мумкинки, Ўзбекистон тарихида статостоферага биринчи марта аэростат учирган ёш иқтидор эгаси Зиёдулло Бутахонов ана шундай қобилиятли ва келажаги порлоқ ёшлардан бири. У билан жуда кўп режаларни биргаликда амалга оширишни белгилаб қўйганмиз. У ҳозирги кунда Инновациялар миллий офисига қарашли «Аэрокосмик» лабораторияси раҳбари сифатида фаолият юритмоқда. Насиб бўлса, келажакда Ватанимизнинг тараққий топишига ҳисса қўшадиган ёшлар сони янада кенгаяди.

– Жамиятда қонун устуворлиги қай даражада муҳим? Бизда у қай қўринишда?

Охирги 5 йил давомида ана шундай жамият шаклланаётганини кўриш мумкин. Очиқлик, холис ва шаффоф ёндашув кўплаб соҳа вакилларининг биринчи принципига айланди. Шунингдек, оммавий ахборот воситлари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини ижтимоий тармоқлар орқали бемалол билдиришни бошлади. Айнан бундай кескин ўзгаришлар эса адолатли жамиятнинг юртимизда барпо этилаётганидан дарак беради. 

ЎзА мухбири Д. Маматова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар бир инсон ўзига юклатилган вазифани виждонан бажарса, сўзсиз тараққий этамиз