25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни
Бугун жаҳон ҳамжамияти Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни кунини нишонламоқда.
–Ушбу сана ҳар бир аёл эъзозланадиган, сўзи тингланадиган, орзулари келажак сари йўлга айланадиган дунёда яшашга лойиқ экани ҳақидаги навбатдаги эслатмадир.
Бугун биз биргаликда зўравонликка нисбатан: "Етар, бас!" дея хитоб қиламиз. Қўрқув ва шубҳа-гумонларни ишонч ҳиссига айлантириш вақти келди. Ҳар бир аёл тингланиши ва севикли бўлишига эришиш фурсати етди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги нафақат сўзда, балки амалда ҳам гапиради:
Биз қўллаб-қувватлаш учун шу ердамиз!
Биз ҳимоя қилиш учун шу ердамиз!
Биз ҳар бир аёл, ҳар бир қиз ҳаёти қадрли бўлиши учун курашяпмиз
Зўравонликсиз дунё хаёлдаги орзу эмас, бу биргаликда эришса бўладиган мақсаддир.
Қудрат ва бардош рамзи бўлмиш ўзбек қизи Диёра Келдиёровага бугунги иштироки учун миннатдорлик билдираман, – деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева.