Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашида оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Гулжан Халмуратова, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Шарап Отемисов, ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Адип Айбергеновлар сўзга чиқиб,  бир қатор ОАВ ходимларини байрам билан табриклади.  

Юқори салоҳиятли ва профессионал маҳорати билан партия фаолиятини холис ва ҳаққоний ёритиб, унинг аҳоли орасида танилувчанлиги ва нуфузини ошириб, ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда фидокорона меҳнат қилаётган бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолияти алоҳида эътироф этилди ва партия томонидан миннатдорчилик билдирилиб, уларга байрам совғалари топширилди.

– Юртимизда миллий матбуотни ривожлантириш, ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, матбуот ва сўз эркинлигини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари мустақиллигига эришиш йўлида амалга оширилаётган ишлар соҳа ривожини янги босқичга кўтарди. Қалам аҳлига бўлган ҳурмат ва эътибор юксалди. Бундан руҳланган биз каби соҳа ходимлари янада шижоат билан фаолият юритамиз, –  дейди «Еркин Қарақалпақстан» газетаси масъул  ходими, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Сағиндиқ Жаниев.  –Ҳар қандай шароитда ҳам халқимизни янгиликлардан, юртимиз ҳаёти ва жаҳонда содир бўлаётган воқеликлардан хабардор қилишда жонбозлик кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Дарҳақиқат, ахборот соҳасини эркинлаштириш ва ривожлантириш Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида доимо устувор вазифа бўлиб келмоқда. Мамлакатимизнинг янгиланган Конституциясида оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолият юритишини таъминлаш бўйича муҳим қоида ва тамойиллар мустаҳкамлаб қўйилгани, соҳага доир ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётгани бу фикрни яққол тасдиқлайди.

Айниқса, кейинги йилларда юртимизда сўз эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллигига эришиш йўлида кенг имкониятлар очилаётгани медиа воситалари вакилларининг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки, ўрни ва нуфузини янада кучайтирмоқда.

– Бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни ривожлантириш, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларимизнинг қонуний мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида сизларнинг ўрнингиз ва таъсирингиз тобора ортиб бораётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз,  – дея таъкидлади Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулжан Халмуратова. –  Хусусан, қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда.

Мухтасар айтганда, журналистларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикр ва дунёқарашларини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси миллий медиа воситалари “тўртинчи ҳокимият” даражасига яқинлашиб бораётганидан далолат беради.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаққоний сўзнинг хосияти