Кундалик ҳаётимизда баъзида одамлар бир-бирларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётганини учратиб қоламиз. Албатта, бундай гап-сўзлар инсон шаънига таъсир қилмасдан қолмайди.

Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.  

Қўқон шаҳрида яшовчи Х.Турсунбоевга 2020 йилда суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун жарима жазоси қўлланилган. Яъни, у ҳақорат қилганлиги сабабли жавобгарликка тортилган. Аммо шундай бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан янада шундай ҳолатни содир этди.  

“Фарғонасувтаъминот” масъулияти чекланган жамияти Қўқон шаҳар филиали биносига бориб, шу ерда ишловчи ходим билан оилавий масаласида ўзаро оғзаки жанжаллашган. Корхона ходимларининг кўз ўнгида унинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш мақсадида уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Бундай жанжал анча вақтдан буён давом этиб келаётган эди. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 140-моддасида ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Х.Турсунбоевга нисбатан бундай ҳаракатлари учун жиноят иши қўзғатилиб, иш материаллари судга юборилди.

Суд ҳукмига кўра, унга узил кесил 3 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди ҳамда тақиқ ва қўшимча мажбуриятлар юклатилди. 

Ойбек Мирсодиқов,  
Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман суди раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳақорат қилган фуқарога озодликни чеклаш жазоси тайинланди