Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамширалар беллашди

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида ҳамширалар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада марказ ҳамшираларидан таркиб топган икки жамоа – “Омадлилар” ва “Чаққонлар” ўзаро баҳс олиб борди.

Эстафета тарзидаги беллашувларда иштирокчилар эпчиллик ва чаққонлик борасидаги маҳоратини синовдан ўтказди.

[gallery-2506]

Муросасиз кечган баҳслар якунида томонларнинг кучи тенг келиб, дўстлик ғалаба қозонди.

Мусобақанинг барча иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Муҳаммад АМИН (суратлар), ЎзА