Шу кунларда Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошчилигидаги делегация Татаристон Республикасида бўлиб турибди. Ташриф доирасида дастлаб Д.Ҳидоятов Татаристон президенти Рустам Миннихонов билан учрашиб, келгусидаги ўзаро ҳамкорлик борасида суҳбатлашди.

Маълумки, ўтган йили Чирчиқ шаҳрида Татаристоннинг “Химград” ОАЖ ва ўзбекистонлик ҳамкорларининг қўшма лойиҳаси бўйича кимё-саноат технопарки очилган эди. Шундан сўнг бу ерда турли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бошланди. Янги иш ўринлари яратилди. Шуни эътиборга олиб, томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш, шунингдек, келгусида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.  

Делегация вакиллари Қозон шаҳридаги “КЭР-Холдинг” АЖ корхонасида ҳам бўлди. Корхонанинг бош директори И.Сахабиев билан Тошкент вилоятида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2 та келишувга эришилди. Унга кўра, “КЭР Холдинг” томонидан Чирчиқда двигатель, газ-турбина ва компрессорларни қайта таъмирлаш ҳамда Ўрта Осиёда нефть ва кимё йўналишида ишлатиладиган двигатель, компрессор ва турбиналарга хизмат кўрсатиш учун сервис марказини ташкил этиш режалаштирилган.  

Қурилиш ишлари жорий йилнинг октябрь ойида бошланиб, лойиҳа 2024 йил январь ойида ишга туширилади.  

Шунингдек, “КЭР Холдинг” томонидан намуна лойиҳа сифатида Чирчиқдаги барча қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда иссиқлик тизимини тўлиқ бошқарувга олиш ва ортиқча исcиқликдан фойдаланиб коогенерация станциясини қуриш учун 12 миллион доллар инвестиция ҳам киритилади.

Д.Ҳидоятов бошчилигидаги делегацияси “ТЭМ-ПО” компаниясида бўлиб, унинг ишлаб чиқариш фаолияти билан танишди. Бош директор Р.Шарифуллин билан учрашувда Чирчиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий имкониятлари  юзасидан тақдимот ўтказилди. Учрашувда Р.Шарифуллинга Чирчиқ шаҳрида ҳозирги кунда аукционда турган 5 гектар ер майдонидаги ишлаб чиқариш бино-объектини сотиб олиш ва қурилиш учун бошланғич босқичда 16 миллион доллар хорижий инвестиция маблағларини киритиш таклифи берилди. Бугунга келиб “ТЭМ-ПО” компанияси металл трубаларни ишлаб чиқариш бўйича Россия Федерациясида етакчилардан ҳисобланади.  

Музокаралар якунида томонлар меморандум имзолади. Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошчилигидаги делегациянинг Татаристондаги хизмат сафари давом этмоқда.  

А.Мусаев,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликнинг янги режалари