Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларда муҳим воқеа бўлади. Мазкур ташриф сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий-гуманитар, шунингдек, ахборот технологиялари, транспорт-коммуникациялар каби кўплаб муҳим соҳалардаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва келгуси истиқболи хусусида Тошкент давлат шарқшунослик университети, «Корея тарихи, маданияти, сиёсати ва иқтисодиёти» кафедраси мустақил изланувчиси Гулбаҳор ДУШАЕВАнинг фикрларига қизиқдик.

– Иқтисодий ҳамкорлик кутилаётган ташрифнинг марказий йўналишларидан бири бўлади. Жанубий Корея компаниялари энергетика, технология ва қишлоқ хўжалиги каби турли соҳаларга сармоя киритиш орқали Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, экспорт ва импорт товарлари турларини кенгайтириш имкониятлари ҳам эътиборда бўлади, – дейдиГулбаҳор Душаева. – Шунингдек, мамлакатимиздан Жанубий Кореяга зарур ҳомашё етказиб бериш масаласи кун тартибига қўйилган. Рақамли иқтисодиёт ва технологиялар соҳасида етакчи бўлган Жанубий Корея Ўзбекистонга иқтисодиётни рақамлаштириш, электрон ҳукуматни ривожлантириш ҳамда саноат ва қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни таклиф этади.

Глобал иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланишга ўтиш зарурати шароитида яшил иқтисодиёт соҳасидаги қўшма ташаббуслар муҳокамаси ҳам кутилмоқда. Бу қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш ва экологик тоза технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ўз ичига олади. 

Ташрифнинг энг муҳим жиҳатларидан бири – Кореянинг инновацион имкониятларини Марказий Осиёнинг ривожланиш салоҳияти ва бой ресурслари билан боғловчи янги моделни яратишга қаратилган «K-Silk Road» ташаббуси бошланганини эълон қилиш. Бу Осиё ва Европани боғлаб турган Марказий Осиё минтақаси билан ҳамкорлик алоқаларини кейинги босқичга олиб чиқади. «K-Silk Road» ташаббуси ҳамкорликнинг тўртта асосий устунига эга ҳисобланади. Ресурслар, расмий тараққиёт ёрдами, маданий алмашинув, ҳукуматлараро ва хусусий секторда ҳамкорлик каби мақсадларни ўз ичига олади.

Корея Республикаси Марказий Осиёнинг иқтисодий ўсиши ва саноат ривожланишини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган энергия ва минерал ресурслар каби табиий ресурслардан фойдаланишдан манфаатдор. Ушбу йўналиш доирасида фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, уларни ташиш ва қайта ишлаш инфратузилмасини яратиш режалаштирилган. Бундай ҳамкорлик Кореянинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлайди ва минтақанинг барқарор ривожланишини таъминлайди.

Ташаббуснинг иккинчи йўналиши Кореянинг Марказий Осиё мамлакатларига кўрсатаётган расмий тараққиёт ёрдамини ўз ичига олади. Асосий саъй-ҳаракатлар инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, соғлиқни сақлаш, таълим ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилади. Корея томони минтақа мамлакатларига ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишда ёрдам бериш учун ўз тажрибаси ва технологиялари билан ўртоқлашишга тайёр. 

Учинчи муҳим йўналиш – маданий алмашинувдир. Ушбу йўналиш доирасида Марказий Осиёда корейс маданиятини, Кореяда эса Марказий Осиё маданиятини оммалаштиришга қаратилган турли тадбирлар, фестиваль ва кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган. Талабалар, ўқитувчилар ва олимлар алмашинуви дастурларини амалга ошириш халқлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Маданий алмашинув мамлакатларнинг ижобий қиёфасини яратишда муҳим роль ўйнайди ва гуманитар алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Тўртинчи йўналиш ҳукумат ва хусусий сектор даражадаги тармоқларни яратиш ҳамда мустаҳкамлаш билан боғлиқдир. Мазкур йўналиш доирасида икки давлат ҳукумати вакиллари, ишбилармонлар ва экспертлар ўртасида мунтазам учрашувлар, музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Бундай тармоқларнинг яратилиши самарали ахборот, илғор тажриба алмашиш имконини беради, шунингдек, юзага келаётган муаммоларни тезда ҳал қилиш ва ҳамкорлик учун янги имкониятни топишда кўмаклашади.

Президент Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида илгари суриладиган «K-Silk Road» ташаббуси Корея Республикасининг Марказий Осиё билан шериклигини мустаҳкамлашга бўлган стратегик истагини акс эттиради. 

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорликнинг янги босқичи: Корея Президентининг Ўзбекистонга ташрифи тўрт асосий йўналишни қамраб олади