Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Хитойнинг бир гуруҳ ишбилармон вакилларини қабул қилди. Дастлаб, “Hebei Taiqian Technology Co., Ltd” компанияси раҳбари Яо Гуиҳонг томонидан пахта экишда ўзига хос Хитой технологияси тўғрисида маълумотлар берилди.
Учрашувда қишлоқ хўжалигида зарур бўладиган ускуна ва техникалар, уруғ навларини Хитойдан келтириш, шунингдек, суғориш тизими, ер ажратиш, экспорт қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилиш ва кўплаб иш ўринлари яратиш борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Зойир Мирзаев меҳмонларга аукцион савдолари орқали ёки 30 йилга ижара шартномаси тузган ҳолда, Бекобод, Оққўрғон туманларидан ер ажратилишини билдирди. Бундан ташқари, ер майдонларида экинларни алмашлаб экиш, пахта етиштиришдан то тайёр маҳсулотгача бўлган босқич, яъни, кластер тизимида ишлаш таклифи илгари сурилди.
Томонлар амалий ҳамкорлик йўналишларини кўриб чиқишга келишиб олди.
А.Мусаев,ЎзА.