Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори Қувондиқ Қодиров хизмат сафари доирасида Қозоғистон Республикасининг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университетига ташриф буюрди.

Университетнинг бошқарув раиси, ректор Жансейит Туймебаев билан бўлиб ўтган учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, инвестициявий алоқалар билан бир қаторда олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди. 

Суҳбат жараёнида икки олий таълим муассасаси раҳбарлари ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлаб, академик мобиллик, икки дипломли қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, институтда Ал-Фаробий университети филиалини очиш, халқаро ва маҳаллий грант лойиҳаларида иштирок этишда профессор-ўқитувчиларнинг ҳамкорликда фаолият олиб бориши каби масалалар бўйича келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз борди. 

Учрашувда икки олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. 

Ал-Фаробий университети ректори Жансейит Туймебаев тузилган меморандум икки олий ўқув юрти ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналиши эканлигини таъкидлаб, келгусида илмий-педагогик йўналишдаги ишларни мустаҳкамлашга асос бўлишига ишонч билдирди. Ўз навбатида, институт ректори Қувондиқ Қодиров юксак эҳтиром учун университет ректорига миннатдорлик билдириб, ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар икки олий таълим муассасасининг ривожланишига хизмат қилишини таъкидлади. 

Учрашув давомида томонлар билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни самарали амалга ошириш бўйича биргаликда қилинадиган ишларни белгилаб олди.  Шундан сўнг меҳмонлар университетда илмий-ишлаб чиқариш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган “Фараби Hub” инновацион марказ фаолияти билан танишди. Бу ердаги кенг кўламли маълумотларни қайта ишлаш, сунъий интеллект, робототехника ва бошқа юқори технологик соҳаларда қўлланиладиган технологиялар ва ускуналар институт делегацияси аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. 

Шу билан бирга, Хитой Халқ Республикаси, Франция ва Германия билан ҳамкорликда ташкил этилган инновацион лойиҳалар билан танишиб, институт профессор-ўқитувчиларини ушбу марказда тажриба алмашиш ва малакасини ошириш ҳамда ҳамкорликда илмий-инновацион тадқиқотларни ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамкорлик меморандуми имзоланди