Бугун Aлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими ўтказилди.
Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик келишувига асосан томонлар кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, ўзаро манфаатли, назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган тадбирлар ўтказиш, фундаментал ва амалий тадқиқотларни биргаликда олиб бориш, Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги мавжуд миллий ва халқаро электрон ресурсларидан самарали фойдаланиш, ходимларнинг малакасини ошириш ва уларга методик ёрдам беришга келишиб олдилар.
Шунингдек, томонлар, зарур ҳолларда, ҳуқуқий, таҳлилий, илмий, статистик характерга эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан алмашиши тақиқланмаган ёки чекланмаган бошқа маълумотларни алмашишда бир-бирларига ўзаро ёрдам кўрсатиш, ўз фаолият йўналишлари бўйича илмий-амалий мавзулардаги лойиҳаларда иштирок этиш, Ўзбекистонда маданий-маърифий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда кадрлар олдига қўйилаётган вазифалар бўйича ўзаро ахборот ва тажриба алмашиш каби мажбуриятларни бажарадилар.
Ҳамкорлик алоқалари доирасида ўтказиладиган тадбирларда ташаббус ва фаоллик кўрсатиш, институт ахборот-ресурс маркази электрон китоблар фондини кенгайтириш бўйича ҳамда институт ахборот-ресурс маркази ходимларининг малакасини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UPs0v6S6jQI" title="Hamkorlik memorandumi imzolandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА