ФОТОРЕПОРТАЖ
Германиядаги Людвигсбург оммавий бошқарув ва молия олий мактаби ҳузуридаги “Оммавий иқтисодий ҳуқуқ” институти директори, юридик фанлари доктори, профессор Геральд Зандер бошчилигидаги делегация Наманганга ташриф буюрди.
Маълумки, вилоятда Самарқанд “Халқаро саломатлик фанлари олий мактаби” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасининг Наманган филиалини ташкил этиш режалаштирилган. Германия делегациясининг ташрифдан кўзлаган мақсади ушбу лойиҳа муҳокамаси бўлди.
[gallery-24642]
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов делегация вакиллари билан учрашди. Таклиф этилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Таъкидлаш жоиз, мазкур лойиҳага кўра, Германия Федератив Республикаси ва немис тилида гаплашувчи бошқа давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни иш берувчиларнинг талаблари ва мазкур давлатлар стандартлари бўйича Олий мактабда касб-ҳунар ва немис тилига ўқитиш, саломатлик ва тиббиёт ҳуқуқи мутахассисликлари бўйича тўрт йиллик бакалавриат ҳамда икки йиллик магистратура йўналишлари бўйича таълим жараёнини йўлга қўйиш, маҳаллий мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш ва шу йўналишдаги бошқа масалалар қамраб олиниши режалаштирилган.
Мулоқот якунида Самарқанд “Халқаро саломатлик фанлари олий мактаби” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА