Самарқанд давлат университети ва АҚШнинг Вайоминг университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
Самарқанд давлат университетига Америка Қўшма Штатларининг Вайоминг университети Глобал ҳамкорлик бўйича проректори Айседор Хелфготт бошчилигидаги олимлар ташриф буюрди.
Мулоқот давомида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, академик алоқани яхшилаш, биргаликда илмий тадқиқот олиб бориш юзасидан фикр, мулоҳаза билдирилди.
- Ректор Рустам Холмуродов тўғридан-тўғри амалий ишга ўтишни таклиф этди, - дедиАйседорХелфготт.- Қайси йўналишлар бўйича мутахассис тайёрлашда кўмак лозимлигини айтди. Ўқиш, ўқитишда талаб ва истакни ўрганиш кераклигини билдирди.Кадрлар алмашинуви масаласига алоҳида аҳамият қаратдик.
Шунингдек, қўшма илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва амалда қўллаш, иқлим ўзгариши муаммоларини биргаликда бартараф этиш борасида ҳам фикр алмашдик. Қадимий ва афсонавий Самарқандга меҳрим болаликда пайдо бўлган. Отам ўзбек тилига жуда қизиқарди.Ҳатто, бир йил ўзбек тилини ўрганиш учун дарсгаҳам қатнаган. Айниқса, у Самарқандни яхши кўрарди. Ўзбекистонга келганимдан жуда хурсанд бўларди...
- Иқлим ва сув муаммоси бўйича глобал масалалар талай, - дейди Вайоминг университети профессори Жон Копровский. - СамДУда ҳам мазкур йўналиш долзарб ва муҳим саналиши мени қизиқтириб қолди. Бу соҳани чуқур ўрганиш келажагимиз учун жуда зарур. Фанда ечим илмий асосланган тажрибага таянади. Шу маънода ҳамкорлик икки томонлама манфаатли бўлишига ишонамиз.
Учрашув якунидаикки университет ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, келгусида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиболинлди.
Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
ахборот хизмати ходими,
Шавкат Акрамов (сурат)