Жануби-ғарбий ҳарбий округга қарашли “Термиз” умумқўшин полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари иштирокида “Ҳамкорлик – 2025” ўқув машғулоти ўтказилмоқда.

“Ноқонуний қуролланган тузилмаларни яксон қилиш бўйича қўшинлар махсус ҳаракати” мавзусида ўтказилаётган ҳамкорликдаги халқаро ўқув машғулотларининг очилиш маросимида икки давлат Мудофаа вазирлиги масъуллари иштирок этди. Мазкур ўқув амалиёти икки мамлакат ҳарбий хизматчиларининг билим ва тажрибаларини мустаҳкамлаш, чўл шароитида жанговар операцияларни олиб боришда кўникмаларини янада оширишга хизмат қилади.

Ўқув машғулотлари давлатлараро ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, жанговар биродарликни мустаҳкамлаш, махсус ҳаракатларга тайёргарлик кўриш ва олиб боришда бошқарув органларининг кўникмаларини ошириш, тажриба алмашиш, замонавий жангда қўлланилаётган тактик ҳаракатларни мувофиқликда бажаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унга 400 га яқин ҳарбий хизматчилардан иборат махсус бўлинмалар жалб қилинган. Россия томони ўзининг ҳарбий техникалари билан иштирок этмоқда. Икки давлат ҳарбий хизматчилари жанговар вазиятда бўлинмаларни ҳамкорликда бошқариш, давлат чегарасининг дахлсизлигини таъминлаш ва шартли душманни йўқ қилиш каби турли махсус топшириқларни олиб боришади. 

[gallery-24382]

Ўқув доирасида жанговар тайёргарлик бўйича турли машғулотлар, маданий-ҳордиқ тадбирлари ҳамда спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, 10 кун давом этадиган ўқув машғулотлари икки давлат ўртасида имзоланган ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ амалга оширилмоқда. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳамкорлик – 2025” халқаро ўқув машғулоти