Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найрободий Тошкент давлат шарқшунослик университетида бўлиб ўтган “Наврўз – Шарқ халқларининг қадимий байрами” номли тадбирда қатнашиб, жумладан, қуйидаги фикрларни баён этди:

“Наврўз – бу баҳорнинг биринчи куни, янги фасл, янги йилнинг бошланиши, қушларнинг сайраши, дўстларнинг якдиллиги ва дийдорлашуви байрамидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан “Халқаро Наврўз куни” резолюцисининг қабул қилиниши билан Наврўз байрами нафақат Шарқда, балки бутун дунёда қутлуғ бир тантанага айланди.

Шарқ халқларини бир-бирига муштарак боғлаб турадиган бу байрамда инсонларни бир-бирига яқинлаштирувчи, бирдамлаштирувчи куч мавжуд. Эронда қадим замонлардан бери нишонланиб келаётган ва қатор удумларига эга Наврўз шу кунга қадар қадриятлари ва урф-одатлари билан барчани ўзига жалб қилиб келган. Наврўзнинг Эронда нишонланиши ўзига хос, яъни “Ҳафт син” дастурхонининг тузатилиши билан ажралиб туради. Бошқа мамлакатларда эса Наврўзнинг ўзгача шукуҳда нишонланишини кузатиб, завқланиш мумкин. Бу байрам асрлар оша шоирларнинг шеърларида янграб келган.

Ўзбек халқининг севимли шоири Алишер Навоий Наврўз байрами ҳақида чиройли байтлар битиб, уни қуйидагича таърифлайди:

Кўйингга ҳар кун бориб, ҳар дам кўрай дерман сени,

Менга ҳар кун байрам-у, ҳар лаҳза Наврўзи керак.

Шоир таърифлаганидек, Наврўз байрами миллий қадриятларни, дўстларни бир-бирига яқинлаштирувчи, қолаверса, барча Шарқ дунёсига муштарак бўлиб улгурган тантанадир. Тошкент давлат шарқшунослик университетида ташкил этилган Наврўз тантанасида қатнашиб, форс тилини ўрганаётган талабалар ижросидаги форсча шеър ва қўшиқларни эшитиб, маданиятларимиз ва қадриятларимиз муштараклигидан қувондим.

Ушбу байрам муносабати билан Ўзбекистон халқини, барча Наврўз ихлосмандларини, қолаверса, Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоасини чин дилдан қутлайман.

Ҳар лаҳзамиз Наврўз бўлсин!”

Ҳамид Найрободий,

Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамид Найрободий: Ҳар лаҳзамиз Наврўз бўлсин!