ХАМАС олти нафар исроилликни озод қилди
"Al-Jazeera" маълум қилишича, Фаластиннинг ХАМАС гуруҳи ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатишнинг биринчи босқичи доирасидаги сўнгги алмашинувда Исроил қамоқхоналарида сақланаётган юзлаб фаластинлик озод қилиниши арафасида Ғазодаги олти нафар исроиллик маҳбус қўйиб юборилди.
Қуролланган жангарилар томонидан Тал Шоҳам ва Авера Менгисту Қизил Хоч ташкилотининг Ғазо жанубида жойлашган Рафоҳ шаҳридаги бўлимига олиб борилди. Яна уч асир – Элия Коэн, Омер Венкерт ва Омер Шем Тов ҳам сектор марказидаги Нусейратда алоҳида маросим билан ушбу тузилма расмийларига топширилди. 2015 йил апрелда Ғазога кирганда қўлга олинган 37 ёшли бадавий Ҳишом Ал-Саид эса шанба куни турмадан чиқди.
Бу олти киши 19 январда кучга кирган сулҳнинг биринчи босқичида озод қилиниши лозим бўлган 33 кишилик гуруҳнинг охирги вакилларидир.