Маҳсулот қанча кўп етиштирилса, нарх-наво шунча барқарор бўлади. Шу боис, нафақат қишлоқ хўжалиги ерлари, балки аҳоли томорқалари ҳам озиқ-овқат етиштиришда муҳим локомативга айланиб бормоқда.

Сўнгги йилларда тизимни ривожлантириш ҳисобига, мамлакатимиздаги асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг катта қисми аҳоли томорқаларида етиштирилмоқда. Бунинг учун одамларга зарур шароитлар ҳам яратиляпти. Биргина жорий йилнинг бошида 100 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳоли учун 88 минг гектар ер деҳқончилик учун ажратилди. Уруғ, кўчат ва ўғитдан ёрдамлашиш бўйича “Томорқа хизмати” йўлга қўйилди. Томорқаларда маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 476 миллиард сўм имтиёзли кредит берилди.

Шу йилнинг 18 июль куни давлатимиз раҳбари раислигида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселекторда томорқалардан фойдаланиш учун берилаётган имкониятлар натижасида маҳаллий бозорларимизда маҳсулот кўпайиб, нархлар тартибга тушмоқда. Хусусан, сўнгги бир ойда ички бозорда помидор нархи ўртача 3 бараварга, бодринг 10 фоизга, картошка 30 фоизга, сабзи 15 фоизга арзонлашди. 

Натижадорлик қандай?

Ҳозирда аҳоли ихтиёрида 509 минг гектар мавжуд бўлиб, 64 та туман аҳолиси ўз томорқасида йилига 3 марта ҳосил олмоқда. Ҳосил яхши бўлса, битта оила 60—100 миллион сўмгача даромад қилиши мумкин. Бу ҳам рўзғорга барака, ҳам ички бозорга қўшимча маҳсулот демакдир. 

Томорқалардан самарали фойдаланиш, ҳар бир маҳалланинг тупроқ–иқлим шароитини инобатга олган ҳолда экинларни жойлаштириш, йилига 2-3 марта ҳосил олиш орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тармоқдаги ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан биридир. Шунга мос равишда ҳар бир ҳудудда томорқадан самарали фойдаланиш чоралари кўрилмоқда. Натижада юртимизда етиштирилаётган картошканинг 84 фоизи, сабзавот маҳсулотларининг 71 фоизи, полиз, узум ва меваларнинг 55-60 фоизи, чорвачилик маҳсулотларининг 94 фоиздан ортиғи аҳоли томорқалари ҳиссасига тўғри келмоқда. 2022 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларга кўра, аҳоли томорқасининг 97 минг гектарида турли мевали дарахтлардан ҳосил олинаётган бўлса, 384 минг гектарга баҳорги ва 309 минг гектарга такрорий, 81 минг гектарга пиёз ва саримсоқпиёз экилди. 

Ҳам амалий, ҳам молиявий кўмак

Жойларда аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатиш инфратузилмаси яратилди, десак муболаға бўлмайди. Ер эгаларига кам харажат қилиб, кўпроқ даромад олишга кўмаклашиш, молиявий ёрдамлар кўрсатишда ҳудудларда ташкил этилаётган “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг ҳам аҳамияти катта. Аҳоли хонадонларидаги ерларни шудгорлаш, мевали кўчатлар, пиёз ва саримсоқпиёз уруғлари, парранда ва қорамол етказиб бериш, ихчам иссиқхоналар қуриш, етиштирилган ҳосилни “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг ўзи харид қилиши чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда юртимизда 3 минг 216 та ана шундай МЧЖ ташкил этилган бўлиб, ҳар бир секторда ўртача 5-10 тадан “Томорқа хизмати”  ташкил этилди. Ўтган йили 10 та йўналишда хизмат кўрсатувчи томорқачилик кластери ташкил этилди. Жорий йилда яна 36 та томорқачилик корхонаси ташкил этиш белгиланган бўлиб, шундан 27 тасига кенгаш ҳузуридаги Жамғармадан 64 миллиард сўм ажратиб берилди. 

Маҳсулотларни тизимли харид қилиш, сақлаш, саралаш, қадоқлаш, қуритиш, қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорларга сотишни ташкил этиш мақсадида кенгаш ҳузуридаги Жамғарма маблағлари ҳамда тижорат банклари имтиёзли кредитлари ҳисобидан “Томорқа хизмати” МЧЖлар моддий-техник базаси мустаҳкамланиб бормоқда.     Шу йилнинг учинчи чорагида уларга 70 миллиард сўм ажратилди. Натижада корхоналар балансига ҳар хил русумдаги тракторлар, қишлоқ хўжалик агрегатлари, юк ташиш машиналари, кимёвий ишлов бериш аппаратлари қўшилиб, мева-сабзавотларни совутиш ва сақлаш омборлари, мевани саралаш, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш линиялари ишга туширилди. Ҳудудларда кичик сиғимли музлатгичга эга “дала дўкон”лари ташкил этилиб, уларнинг сони 4300 тадан ошди.

Хатирчи тумани “Ҳуддон” маҳалласидаги “Муқимов УИ томорқа хизмати” МЧЖда, Сариосиё тумани “Анорзор” маҳалласидаги “Сариосиё файз томорқа хизмати” МЧЖларда кичик ҳажмли музлаткичга эга ана шундай “дала дўкони” мавжуд. Мазкур дўконларни очилиши маҳалла аҳли учун қулайлик яратди. Авваллари бирор маҳсулот харид қилиш учун узоққа қатнаган фуқаролар ҳозир маҳалланинг ўзидан савдо қиляпти. 

Фарғона вилоятидаги тадбиркор Шухратжон Рўзматов эса туманнинг 4 та секторида “Ўсимликлар клиникаси”ни ташкил этди. Корхона томорқа ер эгаларига мавсумий экинлар экиш вақтида сифатли минерал ўғитлар, кафолатли кимёвий препаратлар етказиб бермоқда.

Миришкорлар тажрибаси

Юртимизда “бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида томорқада йилига бир неча марта маҳсулот етиштириш ҳам оммалашмоқда. Жорий йилда шундай маҳаллалар сонини 4 минг 109 тага етказиш бўйича манзилли рўйхат шакллантирилган. Ҳозиргача 3 997 та маҳалла маълум турдаги маҳсулотни етиштиришга ихтисослаштирилди. Жумладан, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз ва Китоб туманларида 10 гектар ерда малина, Қамаши туманида 100 гектар ерда помидор етиштириш, Китоб туманида 300 гектар майдонда анорзор ва токзор ташкил этиш, Тошкент вилояти Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласида 450 дан ортиқ хонадонларда иссиқхонада бақлажон ва булғор қалампир, Навоий вилояти Кармана тумани “Анорзор” маҳалласида 100 дан ортиқ хонадонларда анор етиштирмоқда.

Юртдошларимиз орасида томорқачилик билан шуғулланувчилар ҳам, томорқаларидан икки ва уч марта ҳосил олиб, экин экиш ва яхши даромад олиш бўйича ўзига хос мактаб яратган туманлар сони ҳам тобора ортиб боряпти.

Сирдарё туманида яшовчи Карим Тўйчиев ҳам 10 сотих томорқасидан самарали фойдаланади. Майдоннинг икки сотих жойида иссиқхона қурилган бўлиб, кетини узмасдан сабзавот экиб, етиштирса, қолган бўш жойда чорва моллари, 60 бош хонаки парранда парваришлайди. Меҳнати ортидан 200 миллион сўм даромад топмоқда. 

Денов туманида яшовчи Бекмуродов Эркин 6 сотих томорқасидан 60—70 миллион сўм даромад кўраётган миришкорлардан. Тажрибали деҳқон хонадонида йилига уч марта сабзавот етиштиришни йўлга қўйган. Мавсумга қараб помидор, бодринг ва кўкатлар экади, ерни сира бўш қолдирмайди. Шунинг ортидан йил давомида бир рўзғорга етгулик даромади ҳам бор.

Олтиариқлик Исоқжон Бойматов ҳам тажрибали миришкорлардан. Фарғона аҳлига хос узум етиштириш анъанаси унинг хонадонида ҳам йўлга қўйилган. Деҳқон 16 сотих томорқада экилган турли узум навларидан 8-9 тонна ҳосил олади. Куз ойларида эса кичик узумзорига “тўқсонбоси” усулида саримсоқпиёз ва ҳар хил турдаги кўкатлар экиб, эрта баҳорда 1,5 минг тонна маҳсулот олишни йўлга қўйган. Биргина томорқанинг ўзидан хонадон эгаларининг йилига 75—80 миллион сўм даромади бор.

Ҳудудларимизда шу каби уста деҳқонлар, намунали томорқачилар жуда кўп. Одамларнинг томорқадан фойдаланиш кўникмаси ҳам, тажрибаси ҳам ошиб боряпти. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, томорқани ўз ҳолига ташлаб қўйган, ундан яхши даромад кўролмаётган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас. Давлатимиз раҳбари томонидан Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига тажрибали миришкорлар иштирокида аҳолига бозорбоп экинлар етиштиришни ўргатиш ва кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилгани бу борада айни муддао бўлди.

 Ҳудудий кенгашлар ходимлари маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда барча туман-шаҳарларда ўрганиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориб, намунали томорқачилар тажрибаси кўргазмали семинарлар орқали оммалаштирилмоқда. Жорий йил март ойида Қашқадарё, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларига Фарғона, Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан мингдан ортиқ тажрибали деҳқон ҳамда намунали томорқачи келиб, тажриба алмашиб, тарғибот ва услубий тавсиялари билан бўлишди. Бундай тажриба алмашиш учрашувлари барча ҳудудларда фаол давом этяпти.

Замонасига хос ва мос...

Бугун ҳар қандай соҳа каби томорқачиликни ҳам илғор технологияларсиз тасаввур этиш қийин. Биз бу борада ер эгаларига маслаҳатлар бериш, кам харажат қилиб, кўпроқ даромад олишга кўмаклашиш, молиявий ёрдамлар кўрсатишни мақсад қилганмиз. Кенгаш мутахассислари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда аҳоли томорқаларида инновацион ёндашувлар асосида кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича намунавий технологик хариталар яратилди. Аҳоли хонадонларида парранда, қуён, қўй ва эчки, асалари уялари, интенсив усулда балиқ боқиш, ихчам иссиқхоналар ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Шулар асосида қўлланма тайёрланиб, 42 минг нусхада чоп этилди. Электрон шакли эса кенгашнинг расмий веб сайтига жойлаштирилди.

Шунингдек, томорқа ер эгалари ва кооперацияларни маҳсулот ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш мақсадида жорий йилнинг январь-май ойларида Чироқчи, Жомбой, Қува ва Янгийўл туманларида ташкил этилган илмий–амалий марказларда 12 мингдан ортиқ томорқачилар учун қисқа муддатли амалий ўқув машғулотлари ўтказилди. 

Яна бир жиҳат, ҳудудларда яхши тажрибага эга, бошқаларга намуна бўла оладиган “лидер” тадбиркорларни аниқлаш ҳам самарали механизмга айланиб бормоқда. Бугунга қадар деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 2,5 мингта маҳалланинг ҳар бирида “лидер” тадбиркорлар аниқланиб, уларга 165 минг аҳоли хонадонлари кооперация усулида бириктирилди. Кооперация тизими орқали 205,6 минг нафар ҳамда аҳоли хонадонларида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантириш орқали 158,2 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланди. 

Яъни, томорқачилик аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам катта имкониятларга эга. Ушбу тармоқда жорий йил 400 минг нафар қишлоқ аҳолисининг доимий ва мавсумий бандлигини таъминлаш чоралари белгиланган. Биргина январь-июнь ойларида томорқа хўжаликларида 333 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилганлар қаторидан жой олди.

Умуман, бугун томорқачилик мамлакатимизда нафақат аҳолини иш билан банд қилиш ва яхши даромад манбаи, балки озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини сақлашнинг самарали механизмига айланди. Ушбу тармоқда берилаётган имтиёзлар эса одамларнинг томорқадан янада унумли фойдаланиши, бу борада янги технологияларни ўрганишга қизиқишини оширяпти. Натижада тажрибали томорқачилар сафи кенгайиб, хонадонларда етиштирилаётган сифатли маҳсулотлар ҳам ички, ҳам ташқи бозорда ўз ўрнини топмоқда.

Фахриддин СУЮНОВ,

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ