Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ер ости метро бекатларининг баъзи ёпиқ вестибюллари ҳали ҳам очилмади” мазмунидаги хабарлар юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

“Бундан 30-40 йил илгари барпо этилган Тошкент метрополитенининг ер ости бекатларидан бештасида, яъни “Миллий боғ”, “Машинасозлар”, “Ўзбекистон”, “Ғафур Ғулом” ва “Юнус Ражабий” бекатларининг иккинчи вестибюлларида қурилиш ишлари охирига етказилмаган ҳолатда фойдаланишга топширилган.   

Маълумки, метро тизимига бўлган талаб кун сайин ортиб бораётгани ва шу боисдан ҳам йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ўтган 2023 йилда “Тошкент метрополитени” ДУК томонидан бу вестибюллар фаолиятини йўлга қўйишга доир ташаббуслар тегишли тартибда ҳукумат муҳокамасига тақдим этилди ва ҳукумат томонидан бу ишлар амалга оширилишига рухсат берилди.     

Шундан сўнг, Тошкент метрополитени қошида очилган “Тошметротранс” МЧЖ лойиҳа институти томонидан барча ёпиқ вестибюлларни ишга тушириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, давлат экспертизасига топширилди.     

Ҳозирги кунга келиб, лойиҳалар бўйича тегишли хулосалар олинган бўлиб, қурилишни амалга оширувчи ташкилот аниқланиши учун бу лойиҳа тендерга жойлаштирилган. Бу жараён босқичма-босқич шаклда амалга ошишини инобатга олган ҳолда, қурилиш ишлари яқин бир ой муддатда бошланади. Қурилишнинг тугаш муддати хусусида эса қурилиш жараёнларининг техник ҳолатига кўра қўшимча маълумот тақдим этилади.   

Шунингдек, хабарда таъкидланган “Халқлар дўстлиги” бекатида мавжуд эскалаторни янгисига алмаштириш мақсадида ёпилган иккинчи вестибюлда ҳозирда жадал ишлар амалга оширилмоқда ва бу вестибюль фаолияти бир ой муддатда қайта йўлга қўйилади.   

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Халқлар дўстлиги” бекатидаги эскалатор янгисига алмаштирилади