31 Август – “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни”

Ўзбекистон ўз миллий мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг холис ва ҳаққоний тарихни ўрганиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Кейинги йилларда совет ҳукмронлиги даврида амалга оширилган коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун, қатағон сиёсатларини ўрганиш ва холис тарихни яратишда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 1999 йил 12 майдаги “Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 июлдаги “Ватан озодлиги йўлида қурбон бўлган фидойилар хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ҳуқуқий асос бўлди. 2001 йил 1 майдаги Президент фармонига асосан, 31 август куни “Қатағон қурбонларини ёд этиш куни” деб белгиланди ва бу “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида ўтказиладиган бўлди.

Фармонда “Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номуси, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда қурбон бўлганлар хотираси авлодлар ёдида абадий сақланиб қолади. Мустабид тузум даврида миллион-миллион бегуноҳ инсонларнинг умри хазон бўлганини, қанчадан қанча оилалар хонавайрон бўлиб, қанчадан қанча гўдаклар етим қолганини тарих, бугунги ва келажак авлод ҳеч қачон унутмайди”, деган сўзлар ёзиб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши асосида Ватанимиз озодлиги ва истиқлоли учун курашларда жон фидо этган, миллатни ҳурриятга чорлаган, халқимиз эрки, озодлиги, мамлакатимиз мустақиллиги ва миллий тараққиёти учун курашларда шаҳид бўлган, Россия империяси мустамлакачилиги ҳамда совет тузуми йилларида жабру зулм чеккан, қатағон этилган фидойи ватандошларимиз номини тиклаш, уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишлари янада жадаллашди.

Бугунги кунда биргина Навоий вилоятининг Нурота, Хатирчи, Кармана, Қизилтепа туманларида ХХ асрнинг 30-йилларида қатағон қилинган 4000 дан ортиқ юртдошимизни аниқлашга муваффақ бўлдик. Уларнинг 302 нафардан ортиғи “Пахта иши” қурбонлари, 250 нафари “Катта қирғин” қурбонлари, қолганлари эса солиқ комиссарлиги, ер ишлари комиссарлиги, “Учлик” ҳукмлари билан “Қулоқ қилинган” юртдошларимиздир.

Совет ҳукумати оммавий қатағонларни Сиёсий бюро ва партия раҳнамолигида бевосита НКВД органларига таянган ҳолда ўтказган. Давлат-партия идораси ва манфаатлари билан уйғунлашиб кетган совет қонунчилиги муҳолиф кучларга давлат билан олишишга ҳеч бир имкон қолдирмаган. Сиёсий бюронинг 1937 йил 2 июлдаги “Советларга қарши унсурлар тўғрисида”ги қарори “катта террор” даврининг кенг кўламли қатағон операциясини ўтказиш учун ўзига хос “старт” бўлган.

НКВД комиссари Н.Ежов томонидан 1937 йил 30 июлдаги 00447-сонли мутлақо махфий оператив буйруғи қатағоннинг оммавий тус олишига бош омил бўлди. Унга мувофиқ, 1937 йил 10 августдан 1938 йил 1 январгача бўлган вақтда Ўзбекистон бўйича жами 10700 киши қамоққа олинган, улардан 3613 киши 1-тоифа бўйича отувга, 7087 киши 2-тоифа бўйича 8-10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Аслида буйруққа асосан, Ўзбекистондан биринчи тоифа бўйича 750 киши, иккинчи тоифа бўйича 4000, жами 4750 киши қатағонга тортилиши кўрсатилган бўлса-да, амалда бу “топшириқ” ортиғи билан бажарилган. Ушбу буйруқ ижросини таъминлаш учун барча чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Республикалар, ўлкалар, вилоятлар ҳудудларида маҳаллий шароитлар ва юзага келган вазиятга мувофиқ равишда оператив секторлар ташкил қилинган. 1937 йил августда бошланган террор 1938 йилнинг ноябрида, айнан В.И.Сталиннинг террорга чек қўйиш тўғрисидаги кўрсатмаси билан тўхтаган. Бу эса “катта террор”нинг марказдан бошқарилганлигидан далолат беради.

Қатағон қилинадиганларнинг рўйхатлари турли ташкилот ва бўлимлардан қабул қилинган. Ана шу машъум йиллардаги қатағонлар ҳудуд, жой, миллат, ирқ, мансаб танламаган. Бутун иттифоқдаги сингари Ўзбекистоннинг ҳам ҳар бир бурчагида “қатағон қиличи” ўз кучини кўрсатаверган.

ХХ асрнинг 30-йиллари охирида бошланган коллективлаштириш сиёсатининг мажбурийликка асосланганлиги, унинг оқибатида амалга оширилган қулоқлаштириш сиёсати, сургун амалиёти 40-йилларга келиб оммавий сиёсий қатағонларга асос бўлди.

1980 йилдан кейин эса собиқ Иттифоқ “Пахта иши” компаниясини “ўйлаб топди”ва қатағонларнинг навбатдаги тўлқинларини келтириб чиқарди.

Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги фармойиши билан 2021 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида мустабид совет даврида қатағон қилинган 115 нафар шахсни оқлаш юзасидан 6 та жиноят иши қайта кўриб чиқилди.

Ушбу жиноят ишларида жиноий аломатлар бўлмаганлиги сабабали ўтган асрда ноҳақ айбловлар билан қатағон қилинган юртдошларимиз, эрк ва озодлик учун курашган фидойиларимиз, зиёлиларимиз реабилитация қилинди.

Улар орасида 1931 йил август ойида истиқлол курашчиси, “босмачилар” ҳаракатининг энг машҳур етакчиси Иброҳимбек Чақабоев ҳам бўлиб, совет ҳукумати душмани сифатида большевиклар томонидан отиб ташланди. Орадан 90 йил ўтгач, Ўзбекистон Республикаси Олий суди уни оқлади.

Унинг 15 нафар издошига алоқадор иш ҳам бор эди. Олий суд мазкур жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилмагани, жиноят ишида суд ҳукми ёки баённомаси мавжуд эмаслигини аниқлади ва Жиноят процессуал кодексининг 83-моддасига асосан Иброҳимбек ва у билан бирга отиб ташланган 15 нафар шахсни оқлаш ҳақида ҳукм чиқарди. Улар: Абдуқаюм Парвоначи Улаев, Эшон Исохон Мансурхонов, Алимардон Додҳоҳ Муҳамедов, Сулайман Салоҳиддинов, Кўр Ортиқ Аширов, Мулла Ниёз Парвоначи Ҳакимов, Мулла Аҳмадбей Саидов, Тошмат Хўжа Бердиев, Азим Марка Остонақулов, Қувганбек Шералиев, Шоҳасан Имонқулов, Мирзақаюм Черов, Қувган Кенжаев, Олот Полвон Элмирзаев, Эшон Полвон Баҳодирзода. Худди шулар каби ҳали оқланиши лозим бўлган 50 мингдан ортиқ юртдошларимиз бор.

Биз тарихчилар, тадқиқотчилар ўтган асрда ноҳақ айбланган юртдошларимиз қисмати, тақдирини ўрганиш ва улар номларини абадиятга муҳрлашга масъулмиз, албатта.

Халқимизнинг ана шундай минг-минглаб фидойи ва матонатли ўғил-қизларининг хотирасини эслаш, ҳақиқат ва адолатни тиклаш, замондошларимиз, хусусан, ўсиб келаётган ёш авлод қалби ва онгида ўтганлар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром туйғусини шаклланишида муносиб ҳиссадир.

Хуршид Қурбонов,

Навоий давлат педагогика институти тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқимиз ўз фидойи, ватанпарвар фарзандларини унутмайди