Халқаро ёшлар куни кенг нишонланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Central Park” истироҳат боғида Халқаро ёшлар куни муносабати билан БМТнинг мамлакатимиздаги агентликлари, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Волонтёрлар ассоциацияси ҳамкорлигида байрам тадбири ташкил этилди.
200 дан зиёд ўғил-қиз иштирок этган тадбирда ўқув ва интерактив квестлар, театрлашган томошалар, турли флешмоблар, концерт дастури ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишга қаратилган ва Халқаро ёшлар кунига бағишланган видеороликлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Шунингдек, байрамда иштирокчилар гендер тенглик, таълим, репродуктив саломатлик, руҳий саломатлик, бандлик, экология, қишлоқ хўжалиги бизнеси каби йўналишлар бўйича маҳорат дарслари, инфосессия ва амалий семинарларда иштирок этди.
Ёшлар БМТ агентликларининг юртимизда амалга ошираётган лойиҳа ва дастурлари доирасида Барқарор ривожланиш мақсадлари билан батафсил танишиб, бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Ахборот сессиясида Халқаро меҳнат ташкилотининг “2022 йилда ёшлар бандлигининг глобал тенденциялари” янги ҳисоботи тақдимоти бўлиб ўтди.
[gallery-8318]
Даврон ЭРНАЗАРОВ