Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуасида бир неча кун давом этган каратэ ва паракаратэ (WKF) бўйича “Uzbekistan open” халқаро турнири якунига етди.

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси ҳамкорлигида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан 350 нафарга яқин спортчи иштирок этди. 

Мусобақаларда 14-15, 16-17 ва 18 дан катта ёшдаги иштирокчилар турли ёш тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб борди. 

– Халқаро турнир спортчиларнинг имконият ва маҳоратларини синовдан ўтказди, – дейди Андижон вилояти каратэ (WKF) ассоциацияси раиси Дониёрбек Холматов. – Барча ёш тоифалари бўйича қизиқарли ва муросасиз баҳслар асосида ўтган мусобақаларда энг кучли ва маҳоратли спортчилар ғолибликни қўлга киритди. 

[gallery-23078]

Мусобақаларни Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси шеф-рефериси Азизбек Бўриев бошчилигидаги юртимиз ҳамда қўшни республикалардан келган халқаро тоифадаги тажрибали  ҳакамлар бошқариб борди.

– Турнирнинг 16-17 ёшли иштирокчилари ўртасида 48 килограммгача вазн тоифасидаги қизлар баҳсида қирғизистонлик рақибамни мағлуб этиб, учинчи ўринга сазовор бўлдим, – дейди Андижон шаҳридаги 3- умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳларойим Маҳмудова. –  Чиройли, қизиқарли ўтган турнир биз ёшлар учун синов ва маҳорат мактаби бўлди. 

Турнир якунида барча ёш тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан тегишли медаль, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро турнир ғолиблари тақдирланди