Ўзбекистон Республикаси ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича Бошқармаси томонидан вилоят МГ ва ИИБ билан ҳамкорликда Термиз шаҳри ҳудудида жойлашган масжидлар атрофида «жиҳод» ва «ҳижрат» ғояларини тарғиб қилиб, келгусида Сурия ва Фаластин давлатларидаги қуролли тўқнашувларда иштирок этишни режалаштирган шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Ушбу жиноий гуруҳнинг асосий етакчилари ҳисобланган, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи «Ғ.Б» ва «Н.Т.»лар 2021 йилнинг 15 июнь санасида қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Айни вақтда ушбу шахслар Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан мос равишда ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми, 244-1 -моддаси 3-қисми «г» банди, 244-2 -моддаси 2 қисми «б» банди билан айбдор деб топилиб, 15 йил 6 ой муддатга ҳамда ЖКнинг 244-2-моддаси 2-қисми «б» банди билан айбдор деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қайд этилган шахслар вилоят фуқаролари, айниқса, вояга етмаган мактаб ўқувчиларини диний экстремизм ҳамда терроризмга фаол даъват қилиб келганлар.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро терроризм тарафдорлари узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди