Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида Хитой Халқ Республикаси билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида изчил саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Жорий йилнинг апрель ойи охирида Хитойнинг етакчи олий таълим ва илмий-техникавий муассасалари вакиллари юртимиздаги қатор таълим муассасалари билан учрашувлар ўтказиб, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали, Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳамда Хитойнинг Чанъан университети ўртасидаги мулоқотда таълим соҳасида талабалар алмашинуви, қўшма таълим дастурлари ташкил этиш ва профессор-ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди. Чанъан университети директорининг ўринбосари Ян Вантун, Янгиер филиали директори Зафар Ҳакимов ва ТАҚУ ректори Баҳром Тўлаганов ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида Ўзбекистон олий таълим тизимида халқаро стандартларни жорий этиш ва инновацион кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Шунингдек, Тянсзин қишлоқ хўжалиги университети билан бўлиб ўтган учрашувлар ҳам муҳим аҳамият касб этди. Университет ректори Жин Вейвей билан ўтказилган музокараларда юртимизда хорижий инвестициялар асосида замонавий илмий-тадқиқот марказлари ва қўшма лабораториялар ташкил этиш, ландшафт дизайни ва агроинновация йўналишларида “Янги Ўзбек–Хитой ландшафт дизайни” концепциясини ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

“Тянфен” Синсзян қишлоқ хўжалиги илмий-техникавий компанияси раҳбари Чжан Айдун, олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов ҳамда Янгиер филиали директори Зафар Ҳакимов ўртасидаги учрашувда эса озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, виночилик ва узумчилик йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хитойлик мутахассислар томонидан узум навларини сифатли сақлаш ва янги технологияларни жорий этиш юзасидан ҳамкорлик таклифи билдирилди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида замонавий лаборатория ташкил этиш масаласи юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон томони, ўз навбатида, ушбу соҳада Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, маҳаллий аҳолини жалб этиш орқали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида маълумот берди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро англашув меморандуми ҳамда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик шартномаларини имзоладилар. Ушбу келишувлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасида таълим, илм-фан, агротехнология ва инновациялар соҳаларидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши, шубҳасиз.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро таълим ва илмий ҳамкорлик истиқболлари